Асфандияров Ильдар Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Майданак астрономик обсерваториясида кузатиш натижалари асосидаги гравитацион-линзаланувчи тизимларнинг комплекс тадқиқоти», 01.03.01 – Астрономия (физика математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3PhD/FM276. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Шухрат Абдуманнапович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти, Dsc.02/30.12.2019.FM.15.01.
Расмий оппонентлар: Сергеев Алексей Владимирович, физика-математика фанлари номзоди (Украина, Радиоастрономия Институти); Ахунов Талъат Ахматович, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: П.К.  Штернберг номидаги Давлат Астрономия институти, М.В.  Ломоносов Москва Давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори сифатли ГЛК тасвирларини олиш, уларни  MCS деконволюцияси усули билан қайта ишлаш, тасвирларда гравитацион линзаланган квазарларнинг бевосита аниқланмаган компонентларини ажратиб олиш, юқори аниқликдаги фотометрияни ўтказиш ҳамда ушбу компонентлар ёрқинлигида кузатилган кетма-кет ўзгаришлари орасида кечикиш вақтининг ишончли қийматларини аниқлашан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чили, Испания ва Ҳиндистондаги бир неча обсерваториялар, шунингдек, Майданак обсерваториясида ҳамкорликдаги халқаро COSMOGRAIL лойиҳаси доирасида бир қатор ГЛКларнинг кўп йиллар давомида кузатув маълумотлари олинган асосида янги ва юқори сифатли ПЗС тасвирлар олинган;  
Хаббл доимийси H0 бевосита баҳолаш имконияти яратиш учун янги топилган  ГЛКларнинг кечикиш вақти қийматларини бир неча фоиз хатолик билан ўлчовлари илк бор амалга оширилган;
МCS деконволюция усулидан фойдаланган ҳолда тасвирларнинг ажратиб олиш қобилиятини илк бор оширилган, янги топилган линзаланган квазарларнинг алоҳида нуқтасимон компонентлари ва линзаловчи галактикаси бир-бирларидан илк бор ажратилган; 
Илк бор Майданак обсерваториясида олинган тасвирларнинг ажратиб олиш қобилияти 0.″26 гача етказиб, кузатилган 22 ГЛС   компонентлари ажратилган ва Ҳаббл Космик телескопида (ҲКТ) олинган тасвирлар билан таққосланган; 
5 ГЛК учун (SDSS J1650+4251, SDSSJ1206+4332, HS 2209+1914, SDSSJ1001+5027, НЕ 0435-1223) кўп ийллар давомида олиб борилган кузатувлари асосида ишончли ва юқори аниқликда кечикиш вақти қиймати ўлчанган;
МАО 2018-2020-йй. давомида интенсив кузатувлар натижасида SDSS J1721+8842, SDSS J1433+6007, SDSS J2145+6345 ГЛКларнинг фаол оптик ўзгарувчанлиги ҳамда SDSSJ1721+8842 ГЛКдаги линзаланган компонетлари орасидаги кечикиш вакти қийматлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда ишлаб чиқилган таҳлил усулларидан бошқа муаллифлар ҳам шу каби объектларни ўрганишда фойдаланишган. Буҳақда SCOPUS маълумотлар базасига киритилган ва Googlescholar базасида кўрсатилган халқаро журналлардаги нашрларимиз далолат беради:
СOSMOGRAIL: the COSmological MOnitoring of GRAvItational Lenses. IX. Time delays, lens dynamics and baryonic fraction in HE 0435-1223 // Astronomy & Astrophysics, 2011, Volume 536, id.A53, 12 pp. – 131 иқтибос;
COSMOGRAIL: the COSmological MOnitoring of GRAvItational Lenses. XII. Time delays of the doubly lensed quasars SDSS J1206+4332 and HS 2209+1914 // Astronomy & Astrophysics, 2013, Volume 553, id.A121, 9 pp. – 63 иқтибос;
COSMOGRAIL: the COSmological MOnitoring of GRAvItational Lenses. XIV. Time delay of the doubly lensed quasar SDSS J1001+5027 // Astronomy & Astrophysics, 2013, Volume 557, id.A44, 7 pp. – 58 иқтибос;
COSMOGRAIL: Measuring Time Delays of Gravitationally Lensed Quasars to Constrain Cosmology // The Messenger, 2012, vol. 150, p. 49-52 – иқтибос;
СOSMOGRAIL лойиҳаси бўйича ГЛCларнинг кечикиш вақтларини ўлчовлари янги H0LiCOW лойиҳасини яратиш учун хизматқилди. Ўрганилган ГЛК HE0435-1223дакечикиш вақти ўлчаш натижалари космологик масофани моделлаштириш ва ўлчаш учун хамда Хаббл константасини баҳолашда асос бўлиб ҳизмат қилди. SDSSJ1206+4332 ГЛКдатопилган кечикиш вақти Ҳабблл константасини аниқлаш учун ишлатилган (MNRAS, 2016,V 468, Issue 3; MNRAS, 2016, V 465, Issue 4; MNRAS, 2017, V 465, Issue 4.)

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш