Sayt test rejimida ishlamoqda

Раупов Анваржон Разоқовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фосфор гуруҳли олигомерлар асосида тўқимачилик материалларни оловбардошлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1245.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, PhD.40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна техника фанлари доктори, профессор, Кулдашев Икром Хамидуллаевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент кимё технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик материалларни фосфор гуруҳли ёнғиндан ҳимояловчи олигомерлар асосида композитларни яратиш ва уларни иқтисодий ва экологик самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий тўқимачилик материалларининг оловбардошлигини ошириш учун фосфор, азот, кремний ва металл гурухли бирикмаларни тиомочевина, мочевина, меламин ва эпихлоргидрин асосида янги таркибли антипиренлар олигомерланиш жараёни (усули) ёрдамида ишлаб чиқилган.
олинган фосфор гуруҳли TEX-1, TЕХА-2, ТЕХ-4, ТЕХ-3 ва Т-200 маркали олигомер антипиренлар билан тўқимачилик материалларга ишлов беришнинг 10-20% гача бўлган оптимал нисбатлари ва таъсир этиш механизми аниқланган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини яхшилаш самарадорлигини оширишга эришилган;
фосфор гуруҳли олигомер антипиренлар билан ишлов берилган тўқимачилик материалларни масса йўқотилиши 97,3 % дан 21,3% гача пасайиши аниқланган ҳамда функционал гуруҳларни физик-механик ва кимёвий хоссалари яхшиланганлиги илмий исботланган;
фосфор, азот, кремний ва металл гурухли бирикмаларни мочевина, ва эпихлоргидрин асосида TЕХА-2 ва ТЕХ-4 маркали янги таркибли олигомер антипиренларни олишда ҳароратни 90-100оС пасайтириш орқали иқтисодий самарадор технологияси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фосфор гуруҳли олигомерлар асосида тўқимачилик материалларни оловбардошлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
тўқимачилик материалларини ёнғиндан ҳимоялаш мақсадида яратилган фосфор сақлаган олигомер антипирен таркиблар “SVERXBELPROEKT” МЧЖ, “Сotton Road” ҚК МЧЖ ҳамда “Шарқ текс люкс” МЧЖ тўқимачилик матолари ишлаб чиқариш корхоналарида муваффаққиятли амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 6 июлдаги 04/25-2063-сон маълумотномаси). Натижада оловбардош тўқимачилик материалларининг масса йўқотиши 28% бўлишига (ишлов берилмаган тўқимачилик материаллари 97% ни ташкил этган) ва тўқимачилик материалларни кислород индекси 28%га ошиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish