Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Гузал Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рибофлавин ва тартразин молекулаларининг ўз-ўзи билан йиғилиш спектроскопияси», 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/FM358
Илмий раҳбар: Астанов Солих Ҳусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд  давлат  университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Гулом Муродов, физика-математика фанлари номзоди, доцент; И.А.Рахматуллаев физика-математика фанлари доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Спектрал-оптик, микроскопик тадқиқотлар асосида ўз-ўзи билан йиғилган молекулаларнинг вужудга келишида фойдаланиладиган эритувчиларнинг табиатига, концентрациясига ва ҳароратига боғлиқ ҳолда ҳосил бўлиш шароитини аниқлаш, ўз-ўзи билан йиғилган молекулаларнинг шаклланиши ва тузилишини ўрганиш, ҳосил бўлган заррачаларнинг структураси ва геометрик параметрларини аниқлаш билан бирга рибофлавин молекуласининг фотобарқарорлигини ошириш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рибофлавин учун молекуланинг ўз-ўзи билан йиғилиши В2 витаминнинг биринчи молекуласидаги флавон қисми витаминнинг иккинчи молекуласидаги рибитол қисмига ориентацияси орқали амалга ошиши, водород боғлар воситасида бирлашганда, игнасимон заррачалар шаклланганлиги аниқланган;
рибофлавин ва тартразиннинг ўз-ўзи билан йиғилган молекулаларига тегишли бўлган мос равишда олтита ва иккита яширин ютилиш полосалари мавжудлиги, шунингдек рибофлавин молекулаларининг фотобарқарорлиги эритманинг ассоциация даражасига чизиқли боғланишга эга эканлиги исботланган;
рибофлавин ва тартразиннинг ўз-ўзи билан йиғилган молекулалар структурасидаги игнасимон заррачалар геометрик параметрларини эритмадаги ассоциация даражасига боғлиқлиги ва бу заррачаларнинг умумий кўриниши концентрик ҳалқа ёки эллипсоид шаклда намоён бўлиши аниқланган;
яримэмпирик ҳисоблашлар натижаларига асосан рибофлавин ва тартразин атомларида заряднинг қайта тақсимланишида уларнинг дипол моменти қийматининг ортиши молекулалараро дипол-дипол таъсирнинг вужудга келиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Рибофлавин ва тартразин молекулаларининг ўз-ўзи билан йиғилиш спектроскопияси буйича олинган натижалар асосида:
ҳароратнинг ва эритилган модданинг концентрацияси ва эритувчининг табиати ўзгарганда рибофлавин ва тартразин эритмаларининг спектрал-люминисцент тавсифларининг ўзгариш қонуниятлари, рибофлавин ва тартразин молекулаларининг ўз-ўзи билан йиғилиш усулларини идентификация қилиш натижалари ОТ-Ф2-30-«Фотоника комплексов органических красителей с биологическими объектами и наночастицами металлов» (Самарқанд давлат университетининг 2020 йил 04 октябрдаги 10-3951-сон маълумотномаси) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши родамин ва стирилцианин бўёқларининг сув эритмасидан сув-этанол, сув-диметильформамид ва сув-диоксан эритмаларига ўтишда ютилиш спектрлари ва флуоресценциясининг физикавий хусусиятларини таҳлил қилиш, шунингдек, бўёқлар–протеин комплексларини аниқлаш имконини берган. 
молекулаларнинг ўз-ўзи билан йиғилиш жараёнида вужудга келадиган структуранинг ўзгариши, ассоциация даражасига боғлиқ бўлган натижалар, иккиламчи хом ашё сув-сутли фаза билан ёғ фазасининг ўзаро бирлашишида вужудга келадиган бир жинсли масса ҳосил қилиш ва бу массанинг стабиллик вақтини ошириш мақсадида боғловчи модда сифатида ўз-ўзи билан йиғилган рибофлавиннинг сувли эритмасида олинган натижалар  ОТ-А9-5 рақамли “Донни қайта ишлашнинг иккиламчи хом ашёсидан фойдаланиб функционал озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологияси асосида янги ишланмалар яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро мухандислик технология институтининг 2021 йил 25 августдаги 87-10/1770-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижасида технологик режимда донни қайта ишлашнинг иккиламчи хом ашёсидан фойдаланиб, эмульсион ёғ маҳсулотларининг биологик фаоллигини оширишда, дон муртаги қўшилган ёғ-унли композитларнинг сақлаш муддатини узайтириш ҳамда тайёр маҳсулотнинг табиий рангдорлигини сақлаш мақсадида рибофлавин ва тартразиннинг сувли эритмасидан фойдаланиш имконини берган.
рибофлавин ва тартразиннинг сувли эритмасида ассоциатларнинг яширинган ютилиш полосалари аниқланган ва улар флавон, антациан таркибида картиноид бўлган мева пастилатлари кўринишидаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун барқарор шароит яратиш учун фойдаланилган (ТИ-201122919-09-2020 26.09.2020 дан Техникавий инструкция). Илмий натижаларнинг қўлланилиши рибафлавин ассоциатининг паспорт тавсифлари  фармацевтикада В2 витамини асосида дори препаратлари яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish