Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтабаев Азизбек Фарходовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Алюминий қотишмаларида чизиқли ва ночизиқли эластик ва иссиқлик хоссаларининг ўзаро боғлиқлиги», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.FM637.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Фарход Рашидович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Ашуров Мухсин Хуррамович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Мирзаев Сирожиддин Зайниевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.А. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алюминий қотишмаларининг чизиқли ва ночизиқли эластиклик ва иссиқлик хоссаларининг ўзаро боғлиқлигини уларнинг таркибидаги асосий киритма элементлар миқдорига боғлиқ равишда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта тажрибада САВ-1 ва АМГ-2 алюминий қотишмаларида акустик тўлқинларнинг 10 ва 50 МГц ораликда кўндаланг, бўйлама тезликлари ва сўниш коэффициенти аниқланган;
АМГ-2 қотишма панжарасида магний атомлари ҳаракатининг фаолланиш энергияси 0,38 эВ га тенглиги ва киритилиш позициясида магний атомларининг ўртача тебраниш частоталари тақрибан 3·1012 Гц га тенглиги аниқланган;
биринчи марта САВ-1 (2.04) ва АМГ-2 (2.06) алюминий қотишмаларида Грюнайзен параметри қиймати ва унинг температурага боғлиқлиги аникланган;
эластиклик модулларининг, шу жумладан Юнг модулининг, силжиш модули ва ҳажмий эластиклик адиабатик модулининг алюминий қотишмаларидаги магний киритмаси концентрациясига 0.45 – 2.10 % боғлиқлиги аниқланган;
импульс-интенференция усули асосида материалларда акустик тўлқинларнинг тезлиги ва сўнишини ўлчаш аниқлигини ошириш имконини берадиган қурилма йиғилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Алюминий қотишмаларининг чизиқли ва ночизиқли эластиклик ва иссиқлик хоссаларининг ўзаро боғлиқлиги аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
САВ-1 ва АМГ-2 алюминий қотишмалардаги бўйлама ва кўндаланг акустик тўлкинларнинг аниқланган тезлиги ва сўниш коэффициентлари, хамда АМГ-2 қотишма панжарасидаги магний атомларининг харакат активлик энергияси ноёб илмий қурилма “ВВР-СМ Ядровий тадқиқот реакторида” фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2020-йил 20-августдаги № 2/1255-2320 сонли хати). Илмий натижаларининг қўлланилиши ВВР-СМ реакторининг температурага боғлиқ иш режимини ҳисоблаш имконини берган;
САВ-1 ва АМГ-2 алюминий қотишмаларда аниқланган Грюнайзен параметри ва унинг температурага боғлиқлиги ноёб илмий қурилма “ВВР-СМ Ядровий тадқиқот реакторида” фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2021-йил 20-августдаги № 2/1255-2320 сонли хати). Илмий натижаларининг қўлланилиши САВ-1 ва АМГ-2 алюминий қотишмалардаги иссиқлик ўтказувчанлик ва иссиқлик қаршилиги коэффициентларини температурага боғлиқлигини башорат қилиш имконини берган;
Юнг модулининг, силжиш модули ва ҳажмий эластиклик адиабатик модулининг алюминий қотишмаларидаги магний киритмаси концентрациясига аниқланган боғлиқлиги БФ2-006 “Бўлиниш маҳсулотлари ва трансуран изотоплар активлигини минималлаштириш ва уларни ВВР-СМ ядро реактори конструкцион материалларга таъсирини ўрганиш” фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2021-йил 20-августдаги № 2/1255-2320 сонли хати). Илмий натижаларининг қўлланилиши ВВР-СМ ядро реактори нурланиш дозасига боғлиқ иссиқлиқ ажратувчи қурилмасида конструкцион материал сифатида фойдаланилувчи САВ-1 қотишма кенгайиш даражасини бахолаш имконини берган;
акустик тўлқинларнинг тезлиги ва сўнишини ўлчайдиган импульсли интерференцион метод ишланмаси материалларда акустик тўлқинларнинг тезлигини юқори аниқликда ўлчаш қурилмаси сифатида Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк Агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган (Фойдали моделга 2020-йил 28-сентябрда берилган Ўзбекистон Республикаси патенти № ФАП 012545). Илмий натижаларининг қўлланилиши ВВР-СМ ядро реакторининг актив зонасида ишлайдиган САВ-1 қотишмасидан тайёрланган қурилмаларни механик кучланишини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish