Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Шухрат Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Саралаш тепаликларининг транспорт жараёнлари технологиясини ривожлантириш учун вагон ғилдиракларини думаланиши ва сирпанишини назарий асослаш”, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш, 05.08.05 – Темир йўллар ҳаракат таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1215
Илмий раҳбарлар: Туранов Хабибулла Туранович, т.ф.д., проф., Илесалиев Дауренбек Ихтиярович DSc. проф.в.б.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Даусеитов Ерген Балгаевич, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Мухаммад Шералиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  вагон ғилдирак жуфтларининг саралаш тепалиги тезланиш участкаларида думалаши ва тормозланиш жойларида сирпанишини назарий асослаган ҳолда саралаш тепалигини лойиҳалашнинг мавжуд усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий механиканинг классик қоидалари асосида саралаш тепалигининг барча тезланиш участкаларида ғилдирак жуфтларининг рельс каллаги усти бўйлаб сирпаниши кузатилмаслигини тасдиқловчи мукаммаллаштирлиган аналитик ифодалар олинган;
қайта ишланадиган вагонлар оқимини оқилона бошқариш учун айланувчи массалар инерциясини ҳисобга олган ҳолда саралаш тепалигининг тезланиш ва тормозловчи участкаларида вагон тезлигини аниқлашнинг мақбул усули ишлаб чиқилган;
тарқатилаётган поезд таркибидаги вагонларнинг саралаш тепалиги қиялиги бўйлаб тезланишини аниқлаш учун ҳаракатлантирувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда думалаш ва сирпанувчи ғилдираклар ўзаро муносабати ва таъсирининг математик модели ишлаб чиқилган;
саралаш тепалигининг тезланиш ва тормозланиш участкалари нишаблигини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот асосида тушиш қисмининг ҳар бир элементида вагоннинг кинематик параметрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саралаш тепаликларининг транспорт жараёнлари технологиясини ривожлантириш учун вагон ғилдиракларини думаланиши ва сирпанишини назарий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саралаш тепалигининг тезланиш ва тормозловчи участкаларида вагон тезлигини аниқлашнинг мақбул усули, ҳаракатлантирувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда думалаш ва сирпанувчи ғилдираклар ўзаро муносабати ва таъсирининг математик модели “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Тоштемирйўллойиҳа” ОАЖга қайта ишланадиган вагонлар оқимини оқилона бошқариш ва тарқатилаётган поезд таркибидаги вагонларнинг саралаш тепалиги қиялиги бўйлаб тезланишини аниқлаш учун жорий этилган (“ЎТЙ” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/875-20-сонли маълумотнома). Натижада саралаш тепалигини лойиҳалашда тезланиш ва тормозловчи участкаларда вагонга таъсир этувчи айланувчи массалар инерцияси ва ҳаракатлантирувчи кучларни ҳисобга олиш имкони яратилган;
саралаш тепалиги тушиш қисмининг ҳар бир элементида вагоннинг кинематик параметрларини аниқлаш усули, алгоритмлари ва дастурий мажмуалар кўринишидаги инструментал воситалари “Боштранслойиҳа” АЖга тезланиш ва тормозланиш участкалари нишаблигини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш учун жорий этилган (“ЎТЙ” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/875-20-сонли маълумотнома). Натижада таклиф этилаётган усул бўйича лойиҳаланадиган саралаш тепалигининг баландлиги мавжуд усуллар бўйича олинган натижаларга нисбатан 27% га пасайтирилиши асосланган, тезланиш ва тормозланиш участкалари нишаблигини тўғри танлаш, бажариладиган манёвр ишларига сарфланадиган вақт ва ёқилғини қисқартириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish