Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмиддинова Ҳилола Ёкубжановнанинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларнинг элементар математик тасаввурларини шакллантиришда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Ped104.
Илмий маслаҳатчи: Арипов Мирсаид Мирсиддикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бегимқулов Узоқбой Шойимкулович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ўринов Ахмаджон Қўшақович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг элементар математик тасаввурларини шакллантиришда компьютер ўйинларига асосланган мультимедиа технологияларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурларни шакллантиришга мўлжалланган “Автоолам”, “Интеллектуал карточкалар”, “Сонга тўлдир”, “Баскетбол”, “Қувноқ ҳалқачалар” номли узвийлик, фанлараро ички ва ташқи интегративлик, индивидуал, фасилитатив, шахсга йўналтирилган ва адаптив ёндашувларга асосланган мультимедиа технологиялари ишлаб чиқилган; 
“Ота-она назорати” дастури фойдаланувчиларнинг компьютер билан мулоқот қилиш жараёнини тартибга солувчи физиологик, психологик, педагогик, техник ва маънавий меъёр талаблари ҳамда элементар математик тасаввурларни шакллантиришга қўйилган давлат талабларини ўзаро уйғунлаштирувчи методика такомиллаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезони шахснинг хотира тезлиги, тафаккур тезлиги, диққатнинг барқарорлиги, реакциянинг тезлиги, оптимал ечим танлаш каби интеллектуал ривожланиш индикаторларини кучайтириш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурлар шаклланганлик даражасини қайд этиб борувчи ҳамда баҳолаш имконини берувчи автоматлаштирилган механизм ишлаб чиқилган; 
мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш методикаси мультимедиа технологиялари (виртуал математик ўйинлар) билан интерфаол методлар (ўйин, шахсга йўналтирилган, табақалаштирилган, ривожлантирувчи, муаммоли-изланишли, интеллектуал тест, лойиҳалаштирувчи, ҳамкорлик)нинг интеграциясини таъминловчи воситалар (дастурий маҳсулот ва дидактик таъминот) орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мультимедиа технологиялари орқали мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурларни шакллантиришга мўлжалланган, узвийлик, фанлараро ички ва ташқи интегративлик, индивидуал, фасилитатив, шахсга йўналтирилган ва адаптив ёндашувларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган мультимедиа технологияси (“Автоолам”, “Интеллектуал карточкалар”, “Сонга тўлдир”, “Баскетбол”, “Қувноқ ҳалқачалар” каби) оилада тарбияланаётган 3-7 ёшли болаларда элементар математик тасаввурларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2020 йил 13 февралдаги 01-11/154-сон маълумотномаси). Натижада, математик таълимда оила ва таълим муассасасининг узвий алоқасини таъминлашга, оилада таълим муҳитини шакллантиришга ҳамда тарбияланувчиларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини такомиллаштиришга эришилган;
фойдаланувчиларнинг компьютер билан мулоқот қилиш жараёнини тартибга солувчи меъёр талаблари (физиологик, психологик, педагогик, техник ва маънавий) билан элементар математик тасаввурларини шакллантиришга қўйилган давлат талабларини ўзаро уйғунлаштирувчи методика ва алгоритм асосида такомиллаштирилган “Ота-она назорати” номли дастурий маҳсулот билан “X-Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” номли республика ярмаркасида (2017 й., Тошкент ш.) иштирок этилган ва Тошкент давлат педагогика университети билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида амалиётга жорий этилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 январдаги 89-03-256-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланувчиларнинг компьютер билан мулоқот қилиш жараёнини меъёрий ва педагогик талаблар асосида тартибга солишга ва компьютер технологиясидан мақсадли фойдаланишга эришилган;
шахснинг интеллектуал ривожланиш индикаторлари (хотира тезлиги, тафаккур тезлиги, диққатнинг барқарорлиги, реакциянинг тезлиги, оптимал ечим танлаш) асосида такомиллаштирилган, мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонидан 2015-2017 йилларда Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 январдаги 89-03-256-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар математик саводхонлигини ривожлантиришда компьютер ўйинларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларининг ошишига эришилган;
мультимедиа технологиялари (виртуал математик ўйинлар) билан интерфаол методлар (ўйин, шахсга йўналтирилган, табақалаштирилган, ривожлантирувчи, муаммоли-изланишли, интеллектуал тест, лойиҳалаштирувчи, ҳамкорлик)нинг уйғунлигини таъминловчи воситалар (дастурий махсулот ва дидактик таъминот) орқали такомиллаштирилган, мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш методикасидан мактабгача таълим муассасаларида ўқув машғулотларни ташкил этишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 11 февралдаги 03.01/1-506-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларида компьютер ўйинлари орқали индивидуал ва гуруҳли машғулотлар узвийлигини таъминлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish