Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаипов Дилшод Жумабековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Эвристик метод ёрдамида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаоллигини таъминлаш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1251.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти? DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Aбдимуратов Парахат Сейтмурадович, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эвристик ўқитиш метод ва усуллари орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаоллигини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаоллигини таъминлашнинг педагогик хусусиятлари ва продуктоген омиллари когнитив фаолиятнинг ҳиссий-эмоционал, мотивацион, иродавий таркибий асосларини қийинчилик даражасига кўра мураккаблашиб борувчи ўқув масалаларига самарали ечим топиш имконини берувчи эвристик педагогика воситасида ахборотларни тўлиқ ва тўғри ўзлаштиришнинг дидактик имкониятини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
эвристик таълимга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти синов ва хатолик, оммавий ақлий ҳужум, таянч саволлар, кўпўлчовли тасаввур, мурожаат, ўхшашликни аниқлаш, муқобилини топиш, эркин умумлашмалар қилиш, мақсадлар дарахти, эксперт баҳолаш каби методларни ижодий жараённинг динамиклигини ҳисобга олиш асосида қўллаш орқали такомиллаштирилган;
эвристик топшириқлар ва машқлар асосида бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган дидактик жараённинг алгоритмик босқичлари ўқитиш жараёнида изланишли фаолиятни акс эттирувчи бирламчи интерфаол шакли тарзида монологик ва диалогик мулоқотнинг билиш фаолияти тури сифатида башоратлаш билан қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
эвристик усуллар орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизми таълим мазмунини бола ақлий ривожининг ҳаққоний даражасига асосланган вертикал, шахсда ижодий сифатларнинг шаклланганлигини кўрсатиб берувчи горизонтал асосда узвийлигини таъминлаш орқали таълим олувчиларни рақобат муҳитига асосланган креатив фаолиятга фаол жалб этишнинг муқобил усулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эвристик метод ёрдамида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаоллигини таъминлаш механизмлари бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаоллигини таъминлашнинг педогогик хусусиятлари ва продуктоген омилларини когнитив фаолиятнинг ҳиссий-эмоционал, мотивацион, иродавий таркибий асосларини қийинчилик даражасига кўра мураккаблашиб борувчи ўқув масалаларига самарали ечим топиш имконини берувчи эвристик педагогика воситасида ахборотларни тўлиқ ва тўғри ўзлаштиришнинг дидактик имкониятини кенгайтириш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фани Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика  таълим  марказининг  2021  йил  21  июндаги 01/11-03/03-852-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий-изланишли ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга эришилган;
эвристик таълимга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш модели, эвристик топшириқлар ва машқлар асосида бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган дидактик жараённинг алгоритмик босқичларини ўқитиш жараёнида изланишли фаолиятни акс эттирувчи бирламчи интерфаол шакли тарзида монологик ва диалогик мулоқотнинг билиш фаолияти тури сифатида башоратлаш билан қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистoн Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 13 апрелдаги 01/15-09/73-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфлар учун янги авлод дарсликларини яратишда эвристик таълим асосида ўқув материалларини тизимлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
эвристик усуллар орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизмини таълим мазмунини бола ақлий ривожининг ҳаққоний даражасига асосланган вертикал, шахсда ижодий сифатларнинг шаклланганлигини кўрсатиб берувчи горизонтал асосда узвийлигини таъминлаш орқали таълим олувчиларни рақобат муҳитига асосланган креатив фаолиятга фаол жалб этишнинг муқобил усулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552-рақамли  “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 йй.) фундаментал лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистoн   Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 11 февралдаги 01/15-09/27-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини оширишнинг дарс ва дарсдан ташқари шакллари интеграциясини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish