Sayt test rejimida ishlamoqda

Шовалиев Илхом Халназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стоматологияда функционал овқатланишни қўллашни гигиеник асослаш» 14.00.07 - Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib337.
Илмий маслахатчи: Тўхтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар:Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Шариф Юлдашевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамракулова Муқаддас Аскаровна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стоматологияда маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари асосида функционал овқатланишни гигиеник асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом-ашё асосида функционал озиқ-овқатларнинг техник ва технологик рецептураси ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом-ашё асосида яратилган функционал озиқ-овқат маҳсулотларининг биологик қийматлари ва уларнинг кунлик овқат рационлари тўлақонлигини қондириш даражалари ишлаб чиқилган;
функционал озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига организмдаги ош тузи миқдорини камайтириш имконияти ҳисобига маҳсулотлар рецептураси такомиллаштирилган;
функционал озиқ-овқат маҳсулотларининг овқатланиш холатини баҳоловчи кўсаткич сифатида стоматологик белгилар асосида самарадорлиги асосланган;
организмда натрий электролит алмашинуви ва калийни антогонистик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Стоматологияда функционал овқатланишни қўллашни гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
функционал, шифобахш ва профилактик озиқ-овқат маҳсулотларини организмининг функционал ҳолатини яхшилаш натижасида ишлаб чиқилган «Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласига қўйиладиган гигиеник талаблар» 0367-19-сон санитария меъёр ва қоидаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 декабрдаги 8-7-1/1885-сон маълумотномаси). Натижада болалар ва ўсмирлар орасида стоматологик касалликларни оолдини олиш ва даволашда функционал овқатланишни қўллашнинг гигиеник меъёрларини ишлаб чиқиш имконини берган; 
овқатланиш билан боғлиқ бўлган касалликларни, нутириентив бузилишларни, сoғлoм овқатланиш ва касалликларни олдини олиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Функционал озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8н-р/377-сон маълумотномаси). Натижада оғиз бўшлиғи касалликларини  олдини олишга қаратилган функционал озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқиш  ва уларнинг самардорлигини баҳолаш натижасида стоматологик касалликларни олдини олиш ва асоратларини камайтириш имконини берган; 
кoллeж ўқувчилaри орасида соғлом oвқaтлaнишни тaъминлaш, ўсмирларнинг  саломатлик ҳолатини мустахкамлаш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Техникум ва коллеж талабаларининг овқатланиш ҳолатини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8н-р/378-сон маълумотномаси). Натижада техникум ва коллеж талабаларини орасида соғлом  овқатланиш ҳолатини баҳолаш орқали нутриентив етишмаслиги натижасида юзага келадиган стоматологик касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш  имконини берган;
стоматологияда функционал овқатланишни қўллашни гигиеник асослаш  натижалари соғлиқни сақлаш тизими, жумладан,  Республика санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент давлат стоматология институти жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш ва жисмоний маданият кафедрасининг ўқув амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 8н-з/286-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши функционал озиқ-овқат маҳсулотлари ўқувчилар организмида аскорбин кислотасини ушлаб қолиш даражасини ортиши билан биргаликда тиш эмал қаватини мустаҳкамлаш учун аралашма қабул қилган қиш-баҳор мавсумида 29,8±0,5% дан 41,5±0,6% гача, ёз-куз мавсумида эса 49,8±0,5% дан 56,8±0,6% гача ошиши, назорат гуруҳида эса  аналогик тартибда 29,8±0,5% дан 78,0±1,5% гача ва ёз-куз мавсумида 51,4±0,5% дан 99,0±1,4% гача ошиши ҳамда ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни олдини олишни муқобиллаштириш, ош тузини организмга салбий таъсирини камайтириш, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш ҳамда ҳаёт тарзини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish