Sayt test rejimida ishlamoqda

Низомов Азизжон Абдуматлубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ацетилцистеинннинг ўткир тож томир синдром билан оғриган беморларнинг эндотелиал тизими кўрсаткичлари ва яллиғланиш маркёрларига таъсири», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1656.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Зияев Йўлдош Нигматович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечувчи беморларда N-ацетилцистеиннинг эндотелиал дисфункция ва яллиғланиш кўрсаткичларига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилишида интерлейкин 1β, интерлейкин 6 ва ўсма некрози омили-α цитокинларини ошиб боришининг томирлар эндотелий фаолияти бузилиши ва унинг авжланиб боришидаги ўрни асосланган;
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилишида базисли даво ва тож томирлар ангиопластикаси асосида N-ацетилцистеин қўлланилишининг NO-тизими мувозанатини тикланиши орқали томир эндотелий фаолиятига ижобий таъсири исботланган; 
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилишида N-ацетилцистеиннинг гиперцитокинемия сўниши, яъни интерлейкин-6 агрессивлиги камайиши асосида яллиғланиш жараёнига таъсиридаги ўрни асосланган;
N-ацетилцистеин асосида ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечувчи беморларда эндотелийга боғлиқ вазодилатациянинг хаққоний силжишлари ва томир диаметрининг динамикаси ҳамда унинг систолик қон оқими чўққи тезлиги (∆Vрs) ва охирги диастолик қон оқими тезлиги (∆Ved) силжиш кўрсаткичларига ижобий таъсири аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилишида томир эндотелий фаолияти бузилишини аниқлашда ва уни тиклашга қаратилган даволашнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича буйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечувчи беморларда эндотелиал дисфунцияни аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ўткир коронар синдромда эндотелиал дисфункцияни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-з/281-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиолог ва кардиореаниматологларга мўлжалланган бўлиб, ундаги тавсиялар ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилишида томир эндотелий фаолиятини ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечувчи беморларда эндотелиал дисфунцияни даволаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «ST-сегменти кўтарилган ўткир коронар синдромда эндотелиал дисфункцияни тиклашга қаратилган даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-з/281-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада берилган тавсиялар томир эндотелий фаолияти бузилишини даволаш негизида касалликни асоратларини олдини олиш имконини берган; 
ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечган беморларда эндотелиал дисфункцияни даволаш ва ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Бухоро марказий туман шифохонаси клиник амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 08-09/15976-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ўткир коронар синдром ST сегмент кўтарилиши билан кечган беморларда касалликни эрта ташҳислаш ва прогнозлаш, асоратларни камайтириш ҳамда моддий сарф-ҳаражатларни қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish