Sayt test rejimida ishlamoqda

Носиров Хабибулло Хикматулло ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телевизион дастурларнинг медиа контентини сиқишнинг юқори самарали тизимлари, сифатини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш услублари», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т140.

Илмий раҳбар: Камилов Мирзоян Мирзаахмедович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Раджабов Тельман Дадаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик; Нигматов Хикмат, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «UZTELECOM» АК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: телевизион дастурларнинг медиа контенти ҳажмини тасвир ва товушнинг яхши сифат даражасини сақлаган ҳолда юз ва ундан ортиқ марта камайтиришни таъминловчи юқори самарали сиқиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тасвирни ўлчами адаптив ўзгарувчан блоклар ёрдамида бир хил кўринишга келтирувчи ёрқинлик ўзгартириш усули яратилган;

ТВ дастурларнинг аудиосигналларини сиқиш коэффициентини оширувчи аудиокадрлараро қайта ишлаш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;

видеосигналларни сиқишнинг катта коэффициентларида тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш алгоритми яратилган;

ТВ дастурлар видеосигналларини ўлчами ўзгарувчан блоклар ёрдамида ёрқинлик ўзгартиришларини амалга ошириб, тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш асосидаги сиқиш тизими ишлаб чиқилган;

аудио-видео кодекнинг структура схемаси ва шакллантирилган элементлар базаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Аудио-видеосигналларни ўлчамлари адаптив ўзгарувчан блоклар қўлланилган ёрқинлик ўзгартиришлари ва аудиокадрлараро қайта ишлаш усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган сиқиш тизими асосида:

ТВ дастурларнинг тасвирларини вақт бўйича ортиқчалигини йўқотувчи кадрлараро қайта ишлашга асосланган, тасвир сифатини сақлаб қолиб тузилмавий ортиқчалигини адаптив блоклар ёрдамида йўқотувчи видеосигналларни самарали сиқувчи тизими «O‘zbekiston MTRK mediamarkazi» давлат унитар корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 33-8/6360-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари чиқувчи аудио-видео файлларнинг ҳажмини 1,2 марта камайтириш ва серверда 20% кўпроқ маълумотларни сақлаш имконини берган;

аудиокадрлараро қайта ишлашга асосланган аудиосигналнинг вақт бўйича ортиқчалигини йўқотиш тизими «Respublika teleradiomarkazi» давлат унитар корхонаси Тошкент радиоэшиттириш уйида ёзиб олинган аудиосигналларни сиқиш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 33-8/6360-сон маълумотномаси). Олинган натижалар товуш сигналларида такрорланишларни кодлаб, чиқувчи файлларнинг ҳажмини дастур сюжетга боғлиқ ҳолатда 1,05–1,1 мартагача (5–10%) камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish