Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойберганов Мирзоали Ўразалиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Квазичизиқли гиперболик системалар учун айирмали схемаларнинг турғунлигини тадқиқ этиш», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/FM111.
Илмий маслаҳатчи: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Темирбеков Нурлан Муханович физика-математика фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон); Нормурадов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳаётов Абдулло Раҳмонович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади квазичизиқли гиперболик системалар учун адекват ҳисоблаш моделларини қуришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзгармас коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масаланинг турғун ечимлари учун айирмали схема қурилган;
ўзгармас коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масала учун қурилган айирмали схеманинг экспоненциал турғунлиги исботланган; 
ўзгармас коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масала учун айирмали схема ечимининг дастлабки дифференциал масала ечимига яқинлашиши асосланган;
ўзгарувчан коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масала турғун ечимлари учун айирмали схема қурилган;
ўзгарувчан коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масала учун айирмали схеманинг экспоненциал турғунлиги исботланган;
ўзгарувчан коэффициентли гиперболик системаларга қўйилган аралаш масала учун айирмали схеманинг ечими дифференциал масала ечимига яқинлашиши асосланган;
квазичизиқли гиперболик системага қўйилган аралаш масалани сонли ечиш учун айирмали схема қурилган;
квазичизиқли гиперболик системага қўйилган аралаш масалани сонли ечиш учун қурилган айирмали схемаларнинг турғунлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гиперболик системаларга қўйилган аралаш масалани сонли ечиш учун қурилган айирмали схемаларнинг турғунлиги ва яқинлашиши бўйича олинган илмий натижалар асосида
чизиқли гиперболик системалар учун қўйилган аралаш масаланинг турғун ечимларини топиш учун қурилган ўзгарувчиларни ажратишга асосланган айирмали схемалардан АР051321026-“Ишқаланиш коэффициентининг (хотира билан) частотали боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда эластик-деформацияланувчи ғовак муҳит динамикасини математик моделлаштириш” грант лойиҳасида биржинсли бўлмаган ғовак муҳитларда сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш муаммосини сонли-аналитик моделлаштириш ва тадқиқ этишда қўлланилган (Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазирлигининг фан комитети Ахборот ва ҳисоблаш технологиялари институтининг 2021 йил 13 апрелдаги №01-07/198-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши сонли ечимнинг модел масала аниқ ечимига яқинлашишини тасдиқлаш имконини берган; 
гиперболик системалар бир синфи учун қурилган айирмали схемалар ва квазичизиқли гиперболик системалар учун қурилган адекват ҳисоблаш моделларидан 01-01-17-1921FR грант лойиҳасида дифференциал масалаларни ечишда қўлланилган (Путра университети (Малайзия)нинг 2020 йил 10 январдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши дифференциал масалаларнинг сонли ечимини топиш имконини берган;
квазичизиқли гиперболик системалар учун қурилган айирмали схемалардан PPP/USG-0216/FST/30/15316 “Ночизиқли интеграл тенгламаларни ечишнинг Ньютон-Канторов методи” грант лойиҳасида интеграл тенгламаларни сонли ечишда қўлланилган (Ислом Фан университети (Малайзия)нинг 2019 йил 29 апрелдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши интеграл тенгламаларнинг сонли ечимини топиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish