Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Сайидфозил Сайидакбаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда урбанизация жараёнларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Iqt215.
Илмий маслаҳатчи:  Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Абдурашид Вохидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмадалиев Юсуф Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ва амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий ривожланиш жараёнида функционал жиҳатдан ўзгариб турадиган, кичик ҳудудларда аҳоли зич жойлашган, банд аҳолининг аксарият қисми саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритадиган шаҳар манзилгоҳларининг қишлоқ жойларга нисбатан ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан етакчи мавқеини ҳисобга олган ҳолда урбанизация тушунчасининг муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
ҳокимият органлари бошқарув самарадорлигини ошириш, бюджет маблағлари тежамкорлигига эришиш мақсадида турли тоифадаги шаҳарлар аҳолиси сонининг қуйи чегарасини ошириш орқали маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари, аҳоли пунктларига шаҳар/шаҳарча мақомини бериш ҳамда уларнинг бўйсунуви бўйича мақомини белгилашга оид мезонларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
аҳоли сони 500 кишидан кам, узоқ ва бориш қийин бўлган кичик қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларда фаолият юритаётган тадбиркорларни солиқлардан озод қилиш бўйича таклифлар асосланган;
ўрта истиқбол даврида туризм ва саноатга ихтисослашган, шунингдек “йўлдош-шаҳарлар” ташкил этишга устуворлик бериш асосида мамлакатдаги мавжуд шаҳарлар тўрини такомиллаштириш юзасидан таклифлар асосланган;
мамлакатда шаҳарлар тўрини кенгайтириш ҳамда шаҳар аҳолиси салмоғини 60 фоизга етказиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон шаҳарларининг демографик салоҳияти бўйича 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Давлат томонидан урбанизация жараёнларини тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларни стратегик режалаштиришда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини, аҳоли пунктларига шаҳар/шаҳарча мақомини бериш ҳамда уларнинг бўйсунуви бўйича мақомини белгилашга оид мезонларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил “15” февралдаги 04/1-176-сон маълумотномаси). Тегишли таклифлар “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тайёрлаш жараёнида инобатга олинган;
урбанизация жараёнларининг давлат томонидан самарали тартибга солинишини таъминлаш, ер участкаларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмларини жорий этиш ҳамда мамлакатда янги уй-жой сиёсатини амалга ошириш юзасидан таклифлар “2030 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш концепцияси” лойиҳасининг “Урбанизация” бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил “3” сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Янги уй-жой сиёсатига оид таклифлар натижасида кам таъминланган оилаларга арзон уй-жойлар, имтиёзли ипотека кредитлари ажратилиши жорий этилган;
иқтисодий ривожланиш жараёнида функционал жиҳатдан ўзгариб турадиган, кичик ҳудудларда аҳоли зич жойлашган, банд аҳолининг аксарият қисми саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритадиган шаҳар манзилгоҳларининг қишлоқ жойларга нисбатан ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан етакчи мавқеини ҳисобга олган ҳолда урбанизация тушунчасининг таърифи такомиллаштирилди ва 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида урбанизация концепцияси лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил 3 сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклиф давлат урбанизация сиёсатини амалга оширишда тегишли давлат органлари томонидан қўлланилмоқда;
“Йўлдош-шаҳарлар”ни шакллантириш, истиқболли аҳоли пунктларини аниқлаш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма инобатга олинди. Хатлов натижаларига таяниб, Ўзбекистон Республикасидаги 7 та йирик шаҳарда аҳоли ва ишлаб чиқаришнинг ортиқча жамланишини олдини олиш мақсадида улар атрофидаги 12 та шаҳар манзилгоҳларини “йўлдош-шаҳарлар”га айлантириш юзасидан таклиф ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил “3” сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклиф “йўлдош-шаҳарлар”ни ташкил этишда қўлланилмоқда;
ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва инфратузилмасини юксалтиришга оид дастурлар тайёрлаш бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар Хоразм ва Сурхондарё вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурлари тўғрисидаги ҳукумат қарорларини ишлаб чиқишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил “3” сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклифлар Хоразм ва Сурхондарё вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муайян даражада хизмат қилмоқда;
аҳоли сони кам, узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли манзилгоҳларида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан уларда фаолият юритаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Унга кўра, Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида маиший (сартарошхона, пойабзал, кийим-кечак, электр маиший приборлар таъмирлаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод қилиндилар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил “3” сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йил 1 январь ҳолатига 2,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ мазкур ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилди;
ўрта муддатли истиқбол учун Ўзбекистон шаҳарлар тизимининг демографик салоҳияти бўйича прогноз ҳисоб-китоблари “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида урбанизация концепцияси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг 2021 йил “3” сентябрдаги 05/1-1079-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Демографик прогноз натижаларидан аҳоли пунктларини муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма масканлари билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар учун турар жой ва нотурар жой биноларини қуриш, миграция жараёнларини тартибга солишда фойдаланилмоқда;
ўрта истиқбол даврида Ўзбекистонда шаҳарлар тўрини кенгайтириш, бунда шаҳарлар сонини ҳозирги 119 тадан 202 тага, шаҳарчалар сонини 1067 тадан 1226 тага етказиш, туризм ва саноатга ихтисослашган, шунингдек, йўлдош шаҳарлар ташкил этишга устуворлик бериш юзасидан таклифлар 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида урбанизация концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил “26” июлдаги 03/19-02-6/1-001-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда урбанизация бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ишлаб чиқилди ҳамда шаҳарлар тўрини кенгайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish