Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Дилноза Ахроровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талоқ ва тимуснинг меъёрда ҳамда ген-модификацияланган маҳсулот таъсиридаги тажрибада морфологик жиҳатлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2021.2.DSc/Tib553. 
Илмий маслахатчи: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талоқ ва тимуснинг морфологик жиҳатларига тажрибада норма ва генетик модификацияланган маҳсулот таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постнатал онтогенезда каламуш талоғи ва тимусининг ривожланиши ва шаклланишининг макроанатомик кўрсаткичлари хусусиятлари асосланган;
талоқнинг иммун ҳужайралари ва каламушларнинг тимус таркибий элементларининг ривожланиш динамикаси ҳақида янги морфологик хусусиятлар аниқланган;
иммун-гистокимёвий усуллар билан генетик ўзгартирилмаган  ва генетик  жиҳатдан ўзгартирилган маҳсулот таъсирида талоқ ва тимуснинг стромал компонентлари ва ҳужайра тузилмалари аниқланган;
постнатал онтогенезда микротомирларнинг тузилиши ва жойлашишининг қонуниятлари ва кеч постнатал даврда генетик ўзгартирилмаган ва генетик жиҳатдан ўзгартирилган маҳсулотни киритиш пайтида уларнинг аъзоларидаги ўзгариши аниқланган;
тажрибада биринчи марта каламушларнинг талоқ ва тимусига генетик ўзгартирилган маҳсулот (соя) нинг таъсир даражаси аниқланган;
каламушларнинг иммун тизими параметрларига генетик ўзгартирилмаган  ва генетик жиҳатдан ўзгартирилган соянинг патологик ҳолатга оид морфологик хусусиятлари аниқланган;
илк бор генетик ўзгартирилган маҳсулот, талоқ ва экспериментал ҳайвонлар тимусига таъсир даражасини аниқлаш мезонларини яратиш, уларнинг таъсири хавфини аниқлаш, тажриба молекуляр генетик ўзгаришлар йўналишларга таққослаб, иммун тизимига таъсир даражасини баҳолаш истиқболлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диссертация иши натижаларига кўра қуйидаги услубий тавсиялар тасдиқланди ва олинган илмий натижалар асосида:
ГЎ соя таъсири ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш учун чора-тадбирлари, эрта ташхислаш ва олдини олиш ҳамда юзага келадиган ўзгаришларни даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Генетик ўзгартирилган маҳсулотларнинг мутаген ва канцероген хусусиятларини аниқлаш методикаси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 8н-р/342-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ГЎ маҳсулотларининг тимус ва талоқнинг тузилиши бўйича мутаген ва канцероген хусусиятларини ташхислашнинг аниқлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда тадқиқот давомийлигини камайтиришга хизмат қилган;
ГЎ маҳсулотларни салбий таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Лаборатория ҳайвонлари тимусининг морфологик параметрлари бўйича генетик ўзгартирилган маҳсулотни тажрибада баҳолаш методикаси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 26 майдаги 8н-р/428-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ГЎ маҳсулотларининг морфофункционал хусусиятлари ва тимусдаги морфометрик ўзгаришларни шакллантириш ва ўрганишга салбий таъсирини баҳолашга хизмат қилган;
ГЎ соя таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Генетик ўзгартирилган маҳсулотнинг экспериментал ҳайвонлар талоғининг морфологик жиҳатларига таъсирини аниқлаш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 майдаги 8н-р/429-сон маълумотномаси). Иммун стресс ривожлантириш механизмларини аниқлашга, талоқ функциясининг ГЎ соя таъсири ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олишга хизмат қилган; 
ГЎ маҳсулотларининг морфофункционал хусусиятлари ва иммун органларидаги морфометрик кўрсаткичларини  бахолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан РШТЁИМ Бухоро филиали, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали, Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 8н-д/172-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши таълим жараёнини оптималлаштиришга, эрта ташхис қўйиш ва ҳаётнинг дастлабки даврида ГЎ соянинг  ножўя таъсирини таҳлил  қилиш усулларини ишлаб чиқишга кўмаклашди. Бу, ўз навбатида, ГЎ соя ўз ичига олган маҳсулотлар билан заҳарланишнинг эрта оқибатларини олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишга олиб келади; ногиронлик даврининг 25-35% га камайиши; даволаш харажатларини камайтиради ва болаларда узоқ муддатли даврда юзага келадиган касалликларнинг олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish