Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошалиева Саодат Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини эконометрик баҳолаш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва cтатиcтика (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/iqt1289.
Илмий раҳбар: Ҳатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Мырзанов Бердак Жолдасбаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини эконометрик баҳолаш ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятини оширишда “тадбиркорлик салоҳияти” таърифи такомиллаштирилиб, иқтисодий, ижтимоий, демографик, табиий-иқлимий, сиёсий-институционал омиллар таъсири остида муайян натижага эришиш йўлида фойдаланилаётган ички ва ташқи тадбиркорлик салоҳиятининг таркибий тузилмалари такомиллаштирилган;
кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳияти натижавийлигини ижтимоий сўровнома натижалари ва статистик маълумотлар асосида ўртача геометрик усулда умумий интеграл индекслар, умумлашган баҳо кўрсаткичлари асосида баҳолаш усули такомиллаштирилган;
тадбиркорлик салоҳиятининг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашнинг динамик индексларини ҳисоблаш ва индивидуал кўрсаткичлар индекси  асосида кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилояти кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини оширишнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини эконометрик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятини оширишда “тадбиркорлик салоҳияти” таърифи такомиллаштирилиб, иқтисодий, ижтимоий, демографик, табиий-иқлимий, сиёсий-институционал омиллар таъсири остида муайян натижага эришиш йўлида фойдаланилаётган ички ва ташқи тадбиркорлик салоҳиятининг таркибий тузилмалари такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича  Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 17 августдаги 11/05-16-6924-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кичик тадбиркорликнинг ҳолати, унинг барқарор ривожланиш даражаси, кичик тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш ва кичик тадбиркорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш имкониятини кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларига жалб этилмаган тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш ва фойдаланилмаган имкониятлардан унумли фойдаланиш шарт-шароитларини кенгайтиришга имкон яратган; 
кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳияти натижавийлигини ижтимоий сўровнома натижалари ва статистик маълумотлар асосида ўртача геометрик усулда умумий интеграл индекслар, умумлашган баҳо кўрсаткичлари асосида баҳолаш усулини такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5975-сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 17 августдаги 11/05-16-6924-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида  мамлакат ҳудудлари иқтисодиёти тадбиркорлик салоҳияти ривожланишини мажмуавий интеграл баҳолаш, турли туманлар тадбиркорлик салоҳияти ривожланиш динамикасини таққослама таҳлил қилиш, ҳудуд тадбиркорлик салоҳияти тузилмасидаги муаммоли жараёнларни аниқлаш, ҳудуд тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган бюджет маблағлари самарадорлигини баҳолай олиш имкониятига эришилган.
тадбиркорлик салоҳиятининг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашнинг динамик индексларини ҳисоблаш ва индивидуал кўрсаткичлар индекси  асосида кўп омилли эконометрик моделлари бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасига аъзо бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 17 августдаги 11/05-16-6924-сон маълумотномаси). Натижада вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳолати, иқтисодий барқарорликка эришиш даражасини эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш имконияти пайдо бўлган, шунингдек,  2021 йилда  Сурхондарё вилоятида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан янги 8 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш  йўлга қўйилган ва 122,3 миллион сўм қўшимча даромад олишга эришилган;
Сурхондарё вилояти кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятини оширишнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз параметрларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 17 августдаги 11/05-16-6924-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига жорий этилганда 2026 йилда асосий капиталга инвестициялар хажми 22,4 фоизга, ишлаб чиқариш қувватини 19.8 фоизга ошириш имконияти пайдо бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish