Sayt test rejimida ishlamoqda

Куймуратова Матлубахон Абдиманабовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt436. 
Илмий маслаҳатчи: Пардаев  Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эштоев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик ресурслар таркибига геотуристик объектларни қўшиб туристик йўналишларини диверсификациялаш таклифи ишлаб чиқилган;
туризмда сотилган хизматлар ҳажми ўзгаришига уларни диверсификация қилиш билан боғлиқ омиллар таъсирини занжирли алмаштириш асосида аниқланган;
туризм хизматларини ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-қтисодий механизмлари туристик ҳудудларни хизматлар сифати, мақсадли йўналиш ва мавзуларни маркетинг сегментацияси асосида шакллантиришни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
ҳудудда геотуристик йўналишдаги туристик объектларни эътиборга олган ҳолда соҳани ривожлантиришнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризмни ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
туристик ресурслар таркибига геотуристик объектларни қўшиб туристик йўналишларини диверсификациялаш бўйича илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археологик мероси объектини муҳофаза қилиш ва ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 16 октябрдаги 831-сонли қарорида кўзда тутилган вазифалар ижросини таминлашда туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда мажмуанинг муҳофаза ҳудудидан ташқарисида замонавий комплекс дам олиш масканларини ташкил этиш ва мажмуанинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02-22/8481-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга қўлланилиши туристик ресурсларни кенгайтириш эвазига ички ва кирувчи туризм ҳисобидан туристлар сонини 2,5-4,0 фоизга оширган; 
туризмда сотилган хизматлар ҳажми ўзгаришига, уларни диверсификация қилиш билан боғлиқ омиллар таъсирини занжирли алмаштириш асосида аниқланган илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги 557-сонли «2017 – 2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган вазифалар ижросини таминлашда Фарғона водийси аҳолисининг фаол хордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02-22/8481-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида туристик корхоналарда сотилган хизматлар ҳажмини оширишнинг ички имкониятларини излаб топиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
туризм хизматларини ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг ташкилий-қтисодий механизмлари туристик ҳудудларни хизматлар сифати, мақсадли йўналиш ва мавзуларни маркетинг сегментацияси асосида шакллантиришни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02-22/8481-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг жорий қилиниши туризм соҳасида ҳам туристик маҳсулотларни сотиш тизимини туристларни кўпроқ жалб қилиш эвазига ошириш имкониятини яратишнинг бир қанча йўналишларини аниқлаб берган;
ҳудудда геотуристик йўналишдаги туристик объектларни эътиборга олган ҳолда соҳани ривожлантиришнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археологик мероси объектини муҳофаза қилиш ва ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 16 октябрдаги 831-сонли қарорида кўзда тутилган вазифалар ижросини таминлашда туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда мажмуанинг муҳофаза ҳудудидан ташқарисида замонавий комплекс дам олиш масканларини ташкил этиш ва мажмуанинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02-22/8481-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг жорий қилиниши туризмни ривожлантиришнинг 2024 йилгача йилма-йил қай даражада ўсишини кўрсатиб берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish