Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакиров Ильяс Рахимзяновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлигининг тарихи (1991-2020 йй)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar494.
Илмий раҳбар: Кобзева Ольга Петровна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020 йилларда Ўзбекистон ва Сингапурнинг иккитомонлама ҳамкорлиги тарихини очиб беришдан ииборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги тарихи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик ўрнатилганлиги ва ривожлана бошлаганлиги (1991-2006 йй.), Ўзбекистон Сингапурнинг Марказий Осиёдаги стратегик ва иқтисодий ҳамкорига айланганлиги (2007-2016 йй.), парламентлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши, таълим, маданият, туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайиши, икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмининг жадал ўсиши билан фарқланиши (2017 йилдан бошлаб ҳозиргача) каби уч босқичда ривожланганлиги далилланган;
Сингапур туроператорлари томонидан 15% аҳолиси мусулмон бўлган Жанубий-Шарқий Осиёда Ўзбекистоннинг нафақат тарихий-маданий мероси билан танишиш, балки кичик ҳажни амалга ошириш истагидаги сайёҳларга туризм имкониятларини фаол тарзда тарғиб этилаётганлиги натижасида икки давлат ўртасида зиёрат туризми жадал ривожланаётган ҳамкорлик йўналишига айланганлиги асосланган;
2000 йилда Ўзбекистон томонидан Сингапур номзодининг БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига доимий бўлмаган аъзо сифатида (2001-2002 йиллар давомида) кириши ҳамда 2004 йилда Хотин-қизларнинг камситилишига барҳам бериш қўмитасига аъзо бўлиши қўллаб-қувватлангани, Сингапур томонидан Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши қўллаб-қувватлангани далилланган;
2010 йилда Ўзбекистон тўқимачилик саноатига Сингапур ва Жанубий-Шарқий Осиёда истиқболли истемол бозорига эга бўлган ва самарали ривожланаётган соҳа сифатида илк бор Сингапурнинг (Indorama group компанияси) тўғридан-тўғри сармояси муваффаққиятли жалб этилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2020 йилларда Ўзбекистон ва Сингапурнинг иккитомонлама ҳамкорлиги тарихи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги тарихи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик ўрнатилганлиги ва ривожлана бошлаганлиги (1991-2006 йй.), Ўзбекистон Сингапурнинг Марказий Осиёдаги стратегик ва иқтисодий ҳамкорига айланганлиги (2007-2016 йй.), парламентлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши, таълим, маданият, туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайиши, икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмининг жадал ўсиши билан фарқланиши (2017 йилдан бошлаб ҳозиргача) каби уч босқичда ривожланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2020 йил 5 ноябрдаги №10/1-07-103 маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ва Сингапур давлатлараро ва парламентлараро алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлини муҳим йўналишларини белгилаб олиш имконини берган;
Сингапур туроператорлари томонидан 15% аҳолиси мусулмон бўлган Жанубий-Шарқий Осиёда Ўзбекистоннинг нафақат тарихий-маданий мероси билан танишиш, балки кичик ҳажни амалга ошириш истагидаги сайёҳларга туризм имкониятларини фаол тарзда тарғиб этилаётганлиги натижасида икки давлат ўртасида зиёрат туризми жадал ривожланаётган ҳамкорлик йўналишига айланганлиги тўғрисидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фойланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02-19/4602-сон маълумотномаси). Натижада икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамланишига қаратилган инновациялар соҳасидаги Ўзбекистон ва Сингапур икки томонлама ҳамкорлигининг замонавий устивор йўналишларини очиб бериш имкониятини берган;
2000 йилда Ўзбекистон томонидан Сингапур номзодининг БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига доимий бўлмаган аъзо сифатида (2001-2002 йиллар давомида) кириши ҳамда 2004 йилда Хотин-қизларнинг камситилишига барҳам бериш қўмитасига аъзо бўлиши қўллаб-қувватлангани, Сингапур томонидан Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши қўллаб-қувватлангани тўғрисидаги илмий хулосалар “O’zbekiston tarixi” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда қўлланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 июндаги № 02-10-1009 маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ва Сингапурнинг иккитомонлама ҳамкорлиги тарихини ёритиб бериш ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикаси ва Сингапур Республикаси ҳамкорлиги тўғрисида кенгрок маълумотлар олиш имконини берган;
2010 йилда Ўзбекистон тўқимачилик саноатига Сингапур ва Жанубий-Шарқий Осиёда истиқболли истемол бозорига эга бўлган ва самарали ривожланаётган соҳа сифатида илк бор Сингапурнинг (Indorama group компанияси) тўғридан-тўғри сармояси муваффаққиятли жалб этилгани тўғрисидаги материаллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ томонидан 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-31 «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида» номли амалий лойиҳасини ишлаб чикишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги 1255-2453-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий хулосалар Ўзбекистоннинг янги тарихини илгари ўрганилмаган янги архив материаллари билан бойитган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish