Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Нодира Ибрагимованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ”Ўзбекистонда совет ҳукуматининг маданий-маънавий сиёсати ва унинг натижалари (Сурхон воҳаси ҳудуди мисолида, 1917-1941 йй.)”, 07.0.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: В2019.4.PhD/Tar579.    
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Эрметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда совет ҳукуматининг маданий-маънавий сиёсати ва унинг натижаларига (Сурхон воҳаси ҳудуди мисолида, 1917-1941 йй.)  оид жараёнларни минтақада юз берган тарихий воқеийликнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
воҳада мустабид тузумнинг ўрнатилиш даврида “полвон”, “раис”, “оқсоқол”, “Битсин саводсизлик”, “Ҳужум” ҳаракати, “Учлик”, “қизил гвардияча ҳужум”, “худосизлар иттифоқи”, “Битсин саводсизлик” каби шиорлар орқали миллий тил, маданият ва адабиёт давомийлигини тўхтатиш, давлатчилик  шовинизми, масжид, мадраса, эски мактабларни йўқ қўлишга уринишлар бўлганлиги исботланган; 
воҳада  саводсизликни тугатиш шиори асосида 1925 йилда  Термизда 2 та, Шерободда 4 та, Деновда 3 та, Сариосиёда 2 та қизил чойхоналар иш бошлаб, 1928 йили Сурхондарёда 18 та «қизил чойхона», 13 та «қизил клуб»лар фаолият олиб борганлиги исботланган;
воҳада соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкил этилиши, юқумли касалликлар, саратон, кучли жароҳатлар, жарроҳлик билан боғлиқ  касалликларни даволашда маҳаллий табибларнинг малакаси ва имкониятлари етарли эмаслиги, вабо, куйдирги, чечак, қизамиқ, коклюш (кўкйўтал), кал (парша), шол, дифтерия, дизентерия, безгак, сил, гепатит, тиф сингари касалликларни даволаш аҳоли учун мураккаб бўлганлиги, 1924 йилда Термиз шаҳрида биринчи касалхона ташкил этилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш яхшилана бошлаганлиги исботланган;
1921 йилда Термизда биринчи совет мактаби (Термиз таълим-тарбия (педагогика) техникуми)нинг очилганлиги, рус алифбоси асосида маҳаллий аҳолини саводли қилиш ишларининг бошланганлиги, 1930 йилга келиб Шерободдаги 38333 аҳолидан 216 эркак ва 2 та аёл рус алифбоси асосида тўлиқ маълумотли бўлганлиги каби маълумотлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда совет ҳукуматининг маданий-маънавий сиёсати ва унинг натижалари Сурхон воҳаси мисолида 1917-1941 йиллардаги тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
воҳада совет ҳокимияти томонидан ташкил этилган мактаблар, саводхонлик уйлари, тиббиёт масканлари, тиббиёт ходимлари, музейлар, қизил чойхоналари, клублар, кутубхоналар, театр, халқ ансамбллари, атеистик тарбия ва саводсизликни тугатиш компанияси, паранжи ташлаш тарғиботи каби маълумотлардан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондларини бойитишда, шунингдек Термиз давлат университети тузилмасида Қатағон қурбонлари музейи экспозициясининг “Советлар ҳокимияти даври” номли бўлимини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг 2020 йил 16 октябрдаги 72-сон маълумотномаси). Натижада, архив ҳужжатларининг нусхалари, қатағон бўлган шахсларнинг фотолари, тарихий ҳужжатли фильмлар нусхалари ҳамда оғзаки тарих материаллари асосида экспозициянинг янада қизиқарли ва таъсирчан бўлишида муҳим аҳамият касб этган;
совет ҳокимиятининг воҳада амалга оширган маданий-маънавий ислоҳотларининг самараси, миллий маданият, урф-одатлар, маросимлар, қадриятларни камситилиши, миллий зиёлиларни озодлик кураши, маҳаллий мактабларнинг ёпилиши, миллий зиёлиларнинг қатоғон қилиниши, халқимизнинг урф-одатлар, қадриятлар ва маросимларига оид манбалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” дастурида “Қатағонлик сиёсатининг воҳадаги оқибатлари” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02-40-1182-сон маълумотномаси). Натижада совет давлатининг илм-фан ва маориф соҳасида  амалга оширган қатағонлик сиёсати, унинг ижтимоий-маданий оқибатларини таҳлил қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish