Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Нурулло Нарзуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистон аҳолиси моддий маданиятидаги трансформацион жараёнлар”, 07.00.07- “Этнография, этнология ва антропология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: B.2017.3.DSc/Таr 94.
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар:    Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Барно Машрабжановна, тарих фанлари доктори, доцент; Расулова Зиёдахон Абдубориевна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) аҳолисининг моддий маданиятида кечган трансформацион жараёнларни этнологик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет даврида ва мустақиллик йилларида минтақада юз берган маиший бино ва уй-жойлар қурилишидаги тоғ, тоғ олди, дашт, чўл уйлари ва иншоотлари, тошлойли, ёғочғўлали, ўтов, ер том, чайла, пахсали, хом ғиштли, пишиқ ғиштли, бетон уй турлари каби ўзига хос типологиялар, уларнинг вазифавий мақоми, тузилиши,  қурилиш усули, хом-ашё манбалари, безатилиши, бинолар қурилиш билан боғлиқ анъаналарнинг трансформацияга учрагани этнологик-изчиллик, ретроспектив усуллар асосида очиб берилган;
минтақада ёнғоқ, ўрик, руян, анор, гилосдан бўёқ олинганлиги ва сурхонча безакларда сариқ, қизил, қора рангларнинг анъанавийлик ва эволюцион жараёнлардаги ўзгаришларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган; 
минтақа аҳолисининг уй-рўзғор анжомларини тайёрлашдаги моддий манбалари, ҳунармандлар томонидан яратилган ёғоч-уймакорлигига хос  ошхона асбоблари, ўчоқ-тандир билан боғлиқ анжомлар ва уларнинг турлари, ишлатиш усуллари, минтақавий ўзига хослиги, трансформацион ва анъанавий жиҳатлари ҳамда функциялари этнологик нуқтаи-назардан далилланган;
минтақага хос сутли, хамирли, дуккакли, донли, сабзоватли, мевали, гўштли, парранда маҳсулотлардан таомлар тайёрланганлиги, бошқа ҳудудларда учрамайдиган ёрма, атала, шўропатир, ғилминди, кесканош, тоштандир нон каби таомларнинг мавжудлиги, уларнинг европа таомларининг кириб келиши ва анъанавий миллий таомлар билан синтезлашуви асосида трансформацияга учраганлиги исботланган; 
воҳадаги трансформацион жараёнларига хос табиатдаги ўзгаришлар, яъни фасллар, ойлар, ҳафталар, кунларга оид бошқа минтақаларда учрамайдиган ҳолатлар(қуёш, ой, юлдузлар билан боғлиқ  ўзгаришлар)нинг табиий-географик шароитга ҳамда деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликга ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича эришилган назарий хулоса ва амалий таклифлардан қуйидаги инновацион лойиҳаларда фойдаланилган։ 
минтақа аҳолиси кийим-кечаклари, тақинчоқлари ва безакларида анъанавийлик ва эволюцион жараёнлардаги ўзгаришлар, унинг бошқа ҳудулардан фарқ қилувчи ўзига хос хусусиятлари этнографик кузатиш асосида этнологик жиҳатдан қиёслаш орқали уларнинг ўзига хос хусусиятларига оид маълумотлардан Жанубий Ўзбекистон аҳолисининг моддий  маданиятига  оид тадқиқот натижаларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 октябрдаги “Замонавий талабларга жавоб берувчи ва мустақиллик ғоялари асосларига мос келувчи Ўзбекистон тарихи музейини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида музейнинг Ўзбекистон тарихининг қадимдан ҳозирги кунгача бўлган даврига оид экспозициялар қисмининг “XIX-XX асрларда Ўзбекистон” бўлимини экспозиясини янги этнографик моддий ашёлар билан бойитишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2020 йил 7 октябрдаги 3/1255-2152-сон маълумотномаси). Натижада музей экспонатларни бойитишга, асл тарихимизни намойиш этиш имконияти яратилган;
минтақа аҳолисининг уй-рўзғор анжомларини тайёрлашдаги моддий манбалари, ҳунармандлар томонидан яратилган ёғоч-уймакорлигига хос  ошхона асбоблари, мискарлик, туникасозлик, пичоқсозлик, тандир билан боғлик анжомлар ва уларнинг турлари, ишлатиш усуллари, минтақавий  ўзига хослиги, фарқлари трансформацион ва анъанавий жиҳатлари замонавийлашув тенденцияси омиллари ҳамда функцияларига тааллуқли маълумотлардан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастурининг VII боб, 27˗банди ижроси юзасидан “Биз буюк алломалар фарзандларимиз”, 29-банди ижроси юзасидан “Юртим тарихини ўрганаман”, “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида диссертация маълумотларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 22 июндаги 02/07-579-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг моддий маданиятига оид маънавий-маърифий билимларини тарғиб этишда янги материаллар учун асос бўлиб хизмат қилган;
минтақага хос сут, сутли, хамир, дуккакли, донли, сабзоват, мева, гўштли, парранда маҳсулотларидан таомларлар  тайёрлаш  усуллари, таркиби, технологияси, истеъмол маданияти, европа таомларини кириб келиши ва анъанавий миллий таомлар билан синтезлашуви  асосида трансформацияга учраганлигига оид маълумотлардан Сурхондарё вилоятидаги тожик ва туркман миллий-маданий марказлари билан ҳамкорликда 2017, 2018, 2019 йилларнинг март ойида ўтказилган Наврўз умумхалқ байрами тадбирларида, юртимизда оилавий қадриятларни ва маҳаллалар тарихини ўрганишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий  мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 01-07-842-сон маълумотномаси). Натижада миллий марказлар учун такомиллаштирилган ўқув қўлланмалари яратиш илмий жиҳатдан бойитилишига хизмат қилган;
воҳадаги трансформацион жараёнларига хос табиатдаги ўзгаришлар, яъни фасллар, ойлар, ҳафталар, кунларга оид бошқа минтақаларда учрамайдиган  ҳолатлар, қўёш, ой, юлдузлар билан боғлиқ    ўзгаришларни табиий-географик шароитга таъсири, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунрмандчиликда қўлланилиши хўжалик юритиш услубига ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсирига тааллуқли маълумотлардан “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш учун амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 02-06/153-сон далолатномаси). Натижада йўқолиб бораётган анъанавий уй-жойларнинг ижобий томонларини ўрганиш ва ҳудуд моддий маданиятини  сайёҳлар ўртасида оммалаштиришда муҳим илмий асосланган назарий ва амалий жиҳатлари асосий манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейига тақдим этилган Жанубий Ўзбекистон аҳолиси моддий-маданиятини  ўзида акс эттирган тарихий-этнографик буюмлар, минтақа аҳолисининг ҳаётида ишлатиладиган сўзана, рўмол, чойшаб-гулкўрпа, зардевор, келин чойшаби, эркак ва аёлларнинг бош кийимлари ўзбек халқининг маданий меросини сақлаб қолиш бўйича  тўпланган маълумотлар Ўзбекистон тарихи каналининг “Тақдимот” номли кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи каналининг 2020 йил 20 мартдаги 02-40-1179-сон маълумотномаси). Натижада моддий маданиятимизнинг ҳолати, сақланиши, тикланиши ва ривожланиши тарихи тўғрисидаги маълумотлар халқимиз тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish