Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунбоев Сирожиддин Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг ижтимоий мослашуви (эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар мисолида)», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped518.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамова Хафиза Самадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг ижтимоий мослашувини такомиллаштириш бўйича тасиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг сурдотехник воситалардан фойдаланиш, технология фанини ўқитишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, маҳоратли касб эгаларини таълим жараёнига жалб этиш каби ижтимоий мослашув муаммоларини бартараф этиш йўллари ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятига мос касбларни саралаш асосида такомиллаштирилган;
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни замонавий ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ва оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмлари мактаб-интернат битирувчиларининг касб малакаси, уларнинг ишга жойлашиш ҳолати, оилавий ҳаёт ҳақидаги тасавурларнинг шаклланганлик даражаларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини оилавий ҳаётга мослаштириш меъзонлари валеологик тамойиллар ва комплекс-таъсир (психологик, тиббий, социологик) ёндашувларининг меҳнат билан бандлигини аниқлаш даражаларини интеграцияси орқали мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва баҳолаш-натижавий компонентлар асосида такомиллаштирилган;
эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг таълимий имкониятлари ота-оналар билан ишлаш жараёнларини  моделлаштириш, коррекцион-логопедик таъсирнинг натижадорлигини таъминлаш орқали болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчилари ижтимоий мослашувининг таркибий тузилмаси касбий фаолият ва оилавий ҳаёт талаблари ҳамда ҳаётий компетенцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда имконияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар битирувчиларининг ижтимоий мослашуви бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг сурдотехник воситалардан фойдаланиш, технология фанини ўқитишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, маҳоратли касб эгаларини таълим жараёнига жалб этиш каби ижтимоий мослашув муаммоларини бартараф этиш йўллари ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятига мос касбларни саралаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларИТД-1-62 рақамли “Ногирон болаларни тарбиялашда оила, боғча, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3344-сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларига замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини самарадорлиги оширилган;
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни замонавий ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ва оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмлари мактаб-интернат битирувчиларининг касб малакаси, уларнинг ишга жойлашиш ҳолати, оилавий ҳаёт ҳақидаги тасавурларнинг шаклланганлик даражаларини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ИТД-1-62 рақамли “Ногирон болаларни тарбиялашда оила, боғча, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3344-сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган болалар психокоррекция ишларини амалга оширишга шароит яратилган;
эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларини оилавий ҳаётга мослаштириш меъзонлари валеологик тамойиллар ва комплекс-таъсир (психологик, тиббий, социологик) ёндашувларининг меҳнат билан бандлигини аниқлаш даражаларини интеграцияси орқали мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва баҳолаш-натижавий компонентлар асосида такомиллаштиришга оид таклфилар ИТД-1-61- рақамли “Дефектология таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлаш жараёнига замонавий таълим моделлари таъсирини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3344-сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган болаларни хаётга ижтимоийлашув шароитлари ривожланган;
эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг таълимий имкониятлари ота-оналар билан ишлаш жараёнларини  моделлаштириш, коррекцион-логопедик таъсирнинг натижадорлигини таъминлаш орқали болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчилари ижтимоий мослашувининг таркибий тузилмаси касбий фаолият ва оилавий ҳаёт талаблари ҳамда ҳаётий компетенцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-61- рақамли “Дефектология таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлаш жараёнига замонавий таълим моделлари таъсирини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3344-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг ижтимоий мослашуви қамровини кенгайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish