Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Холмурот Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида аралаш ўқитиш методикасини  такомиллаштириш (Техника олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2360. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Тоштемиров Дониёр Эшбоевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитда аралаш ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида ўқитишнинг ташкилий-методик тамойиллари (кўргазмалилик, ижодий фаоллик, самародорлилик) ёрдамида машғулотларни ўқув-ташкилий тузилмасига 3D форматли динамик ва рақамли электрон таълим ресурс (GeoGebra дастури ва мобиллашуви)ларни контентлаш ҳамда дидактик компетенциясини интерфаол методлари асосида такомиллаштириш модели ва компонентлар  (мақсадли, методологик, мазмуний,таркибий, процессуал ва диагностик) имкониятлари уйғунлигини тааъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника йўналишидаги талабаларнинг мустақил таълим олишига хизмат қиладиган ЭЎУП модели (веб-платформа) ўқув ахбороти ва мултимедиани тақдим этишнинг тўлиқлилик, интерактивлик, узвийлик, мослашувчанлик тамойиллари ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра ўқитиш воситалари, методлари ва шаклларини босқичли ва мақсадли лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;
амалий масалаларни ечишга мўлжалланган педагогик дастурий таъминот ва виртуал аудиториялар (масофадан туриб)ни интеграциялаш асосида талабаларнинг фаоллигини ошириш орқали компетенциялар ривожланганлигининг репродуктив, алгоритмик, қисман изланувчанлик ва ижодий  даражалари ҳамда англаш, билиш, қўллаш, таҳлил ва хулосалаш  кўрсатгичлари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
аралаш таълим муҳитида талабаларнинг таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик ҳамда касбий компетенцияларини ривожлантириш алгоритмини мезон ва кўрсаткичлари булутли технологиялар ҳамда когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси каби омилларни ўзаро самарали уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида аралаш ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
электрон таълим муҳитида ўқитишнинг ташкилий-методик тамойил (кўргазмалилик, ижодий фаоллик, самародорлилик)лари ёрдамида машғулотларни ўқув-ташкилий тузилмасига 3D форматли динамик ва рақамли электрон таълим ресурс (GeoGebra дастури ва мобиллашуви)ларни контентлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар AIF №2/15 рақамли “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникaция технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик инновaциялар фонди ҳалқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-07-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга таёрлаш, талабалар касбий компетентлигини ошириш имконини яратган;
техника йўналишидаги ОТМларида талабаларнинг мустақил таълим олишига хизмат қиладиган ЭЎУП модели (веб-платформа) ўқув ахбороти ва мултимедиани тақдим этишнинг тўлиқлилик, интерактивлик, узвийлик, мослашувчанлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган таклифлар И1-ОТ-О-96426 рақамли “Таълим муассасаларида амалий касбий таълим методикаси ва технологияларини тизимлаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-07-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мутахассис-лик масалаларини ечишда дастурий таъминотлардан касбий фаолиятда фойдаланиш имкониятлари яратилган;
амалий масалаларни ечишга мўлжалланган педагогик дастурий таъминот ва виртуал аудиториялар (масофадан туриб)ни интегратялаш асосида талабаларнинг касбий компитентлиги сифатилари (ижодий фаоллик, яратувчанлик, қобилиятлилик)нинг функционал хусусиятлари оптималлаштиришга оид таклифлар AIF №2/15 рақамли “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникaция технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик инновaциялар фонди ҳалқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-07-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг масофадан ўқиш ва мутахасислик масалаларини дастурий таъминотлар асосида ечиш кўникма, малака ва амалий фаоллик даражаси ошган;
аралаш таълим муҳитида талабаларнинг таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик ҳамда касбий компетеняларини ривожлантириш алгоритмини мезон ва кўрсаткичлари булутли технологиялар ҳамда виртуал таълим воситалари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-07-2257/04-сон маълумотномаси). Аралаш ўқитиш муҳитида талабаларнинг касбий компетентлиги сифатларининг функционал хусусиятларини такомиллаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish