Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нигора Санжаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда автомобиль саноати тарихи (1992-2020 йй.), 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Tar230.
Илмий раҳбар: Исмоилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Хасанов Жасурбек Маматқодировичлар, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XX-XXI асрларда Ўзбекистонда автомобиль саноатининг шаклланиши ва ривожланишини тизимли равишда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
собиқ совет даврида Фарғона водийсида машинасозлик соҳасини ривожлантиришга эътибор берилиши туфайли қулай транспорт, юк ташиш ва хом ашё логистикасининг шаклланиши, аҳолининг зичлиги ва уларни иш билан таъминлаш зарурати мустақиллик йилларида ушбу ҳудудда автомобилсозлик саноатининг йўлга қўйилишига асос бўлганлиги далилланган; 
мустақилликнинг дастлабки йилларидан автомобиль саноатини маҳаллийлаштириш доирасида кичик ҳажмдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш жараёнига маҳаллий тадбиркорларнинг жалб қилиниши ҳудуддаги ёшлар ва ўрта ёшлилар ўртасида ишсизликни камайтиришга ҳамда аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилганлиги асосланган; 
2015 йилгача автомобиль саноатида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, корхоналарни модернизация қилиш ва эскирган технологик асбоб-ускуналар ҳамда қолипларни янгилаш амалга оширилмаганлиги, маҳаллий автомобилсозлик саноатининг жаҳон автомобиль саноатига интеграциялашмаганлиги ташқи иқтисодий шарт-шароитларни яратиш бўйича стратегик режаларнинг бажарилмай қолишига олиб келганлиги далилланган;
автомобилсозлик соҳасида янги автотранспорт воситалари ва автомобил бутловчи қисмларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун зарур инфратузилманинг шакллантирилмаганлиги туфайли маҳаллий автомобилсозлик саноати замонавий жаҳон андозаларидан четда қолаётганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда автомобиль саноатининг шаклланиши, ривожланиши ва истиқболи муаммосининг таҳлили асосида олинган илмий натижалар асосида:
совет даврида Фарғона водийси қишлоқ хўжалигига ихтисослашганлиги сабабли ҳудудда машинасозлик соҳасини ривожлантиришга эътибор берилиши туфайли қулай транспорт, юк ташиш ва хом ашё логистикасининг шаклланиши автомобилсозлик саноатининг йўлга қўйилишига асос бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон давлат тарихи музейининг “Ўзбекистонда автомобилсозликни шаклланиши ва ривожи” деб номланган маҳсус йўналишини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 16 мартдаги 3/1255-789-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларда Ўзбекистонда автомобилсозлик саноати ривожланиши, бу борада малакали мутахассислар тайёрланиши ва уларнинг республика ижтимоий ҳаётидаги ўрни ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган;
мустақилликнинг дастлабки йилларидан автомобиль саноатини маҳаллийлаштириш доирасида кичик ҳажмдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш жараёнига хусусий тадбиркорларни шерикчилик асосида жалб қилиниши республикада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга хизмат қилганлигига оид натижалардан “Ўзавтосаноат” акционерлик жамияти қошида ташкил этилган Тошкент политехника музейининг концепциясини яратишда, шунингдек, “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги” ҳамда “Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи” бўлимлари экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 17 мартдаги 07/03-25-0550-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий этилиши музей экспозицияларини мазмунан бойитилиши ҳамда жаҳон автомобилсозлик тарихи билан боғлиқ масалаларни янгича ёндашувлар асосида ёритиб беришга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish