Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Алижон Каримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарқий Фарғона ширалари (Homoptera: Aphidinea) фаунаси ва морфо-экологик хусусиятлари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/В55.

Илмий раҳбар: Ахмедов Мадаминбек Хатамович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.

Расмий оппонентлар: Кимсанбоев Хўжамурот Хамрақулович, биология фанлари доктори, профессор; Мўминов Боқижон Алимович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Фарғона шираларининг фаунаси, морфо-экологик хусусиятлари ва уларни озуқа ўсимлигига ихтисослашиши йўналишларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Шарқий Фарғона шираларининг 7 оила, 76 уруғга мансуб 200 тур ва 4 та кенжа турларидан иборат таксономик каталоги тузилган, шулардан фан учун 1 тур (Callipterinella ferganica Akhmedov et Khusanov) ва 1 кенжа тур (Euceraphis pilosa arslanbobica Akhmedov et Khusanov) ҳамда фауна учун 1 уруғ (Callipterinella) ва 67 тур аниқланган;

шафтоли барг шираси янги озуқа ўсимликлари – Cerasus awium ва Cerasus mahalebда учраши аниқланган;

Шарқий Фарғона шираларининг «паразит-хўжайин» тизимида озуқа ўсимлигига ихтисослашиш хусусиятлари аниқланган;

Шарқий Фарғона шираларининг «паразит-хўжайин» тизимидаги морфологик ва экологик йўналишлари аниқланган;

трансгрессия ҳодисаси асосида экологик талаб даражаси яқин бўлган турларнинг экологик нишалари параметрлари очиб берилган;

интенсив олма боғлари энтомофаунаси тур таркиби ва энтомокомплексларнинг шаклланиш босқичлари аниқланган,

шираларнинг иқтисодий зарар келтириш даражаси ҳамда энтомофагларнинг самарадорлик даражаси исботланган;

интенсив олма боғларининг тенгқанотли-хартумли ҳашаротларига қарши кураш усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Шарқий Фарғона ширалари фаунаси ва морфоэкологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

интенсив мева боғлари зараркунандаларига қарши ишлаб чиқилган экологик тоза маҳсулотлар етиштириш имконини берувчи самарали кураш усуллари ўрмон хўжаликлари ва интенсив боғларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2017 йил 7 сентябрдаги 02/20-449-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий препаратларни қўлланилиши кескин камайишига ва ҳосилдорликнинг ортишига имкон берган.

Шарқий Фарғона интенсив олма боғлари энтомокомплекслари ва агроценозларининг шаклланиш хусусиятлари, олмазорларни тенгқанотли-хартумли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига жорий этилган (Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2017 йил 5 октябрдаги 50-04-759-сон маълумотномаси). Натижалар республика ҳудудига шираларнинг хавфли турларини четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, уларга қарши уйғунлашган кураш усулларини қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish