Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Светлана Юриевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро терроризмнинг ҳозирги даврда шахс маънавий ривожланишига салбий таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fa1504.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
Илмий раҳбар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08..
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қаххорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро терроризмнинг шахс маънавий ривожланишига салбий таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим муаммолари, ишсизлик, кам маош, коррупция, қадриятнинг ўзгариши, бузғунчи мақсадларда психологик омилни қўллаш, интернет тармоғидан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш халқаро терроризмнинг ривожланиш динамикаси асосида юзага келувчи деструктив (ижтимоий алоқаларнинг бузилиши, ижтимоий-маданий бегоналашув) оқибатларга олиб келаётгани фалсафий жиҳатдан аниқланган; 
ҳозирги замон террорчиси салбий шахсият диспозицияларини белгиловчи некрофилия (одамсевмаслар), экстремал нарциссизм (ўта кетган худбин), рессентимент (қарама-қарши туйғу, ҳиссиёт), вибхава-танха (зўравонликка мойил), монологлаш (ўзлиги ичида бўлиш) каби антропологик хусусиятларнинг ёшларни зўравонликка, оилавий қадриятларни йўқотишга, жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатиш учун шарт-шароит яратаётганлиги фалсафанинг имконият ва воқеълик тамойили асосида очиб берилган; 
ёшларнинг халқаро террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслигида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини услубий асосларни яратиш, тарбияда ота-она ўрни, мажбурияти, масъулияти каби вертикал ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш, мувофиқлаштириб бориш каби горизонтал шаклларда ташкил этиш долзарблиги фалсафий жиҳатдан исботланган; 
халқаро терроризм таҳдиди ва кўринишларига қарши курашишда субъектив-шахсий мотиваторларни ривожлантирувчи йўналтирилган, проектив, экспериментал усул ва воситалар, геосиёсий ва турли таҳдидларга қарши маърифат орқали самарали кураш олиб боришга, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган ғоявий-мафкуравий профилактик дастурларни такомиллаштириш зарурлиги фалсафанинг сабаб ва оқибат категорияси воситасида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро терроризмнинг ҳозирги даврда шахс маънавий ривожланишига салбий таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил) бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
халқаро терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашишда маънавий-мафкуравий профилактика ишларини тубдан такомиллаштириш зарурлиги фалсафанинг моҳият ва ҳодиса, сабаб ва оқибат сингари атрибутив категориялари воситасида очиб берилганлигига оид назарий хулосалар ва амалий тавсияларидан Имом Бухорий халқаро маркази томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” китоб-альбомида ҳамда Марказ илмий ходимлари томонидан таржима қилинган “ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар” китоби ва “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий фалсафий мероси энциклопедияси” номли энциклопедиясини мазмунан такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 11 февралдаги 02/53-сон маълумотномаси). Натижалар ҳозирги даврда ёшларда терроризмга қарама-қарши бўлган субъектив хусусиятларни очиб бериш ҳамда шакллантириш натижасида экстремизм ва терроризм мафкурасига қаршилик кўрсатиш чораларининг яратилиши ҳамда уйғунлаштирилишига хизмат қилган;
ҳозирги даврда халқаро терроризмнинг ривожланиш динамикаси асосида юзага келувчи деструктив (ижтимоий алоқаларнинг бузилиши, ижтимоий-маданий бегоналашув) оқибатларнинг олдини олишда миллий ва умуминсоний қадриятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги илмий асослаб берилишига доир илмий янгилиги ҳамда ҳозирги замон терроризмининг жамиятда беқарорлик келтириб чиқариши, аҳоли кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усули эканлиги, терроризмнинг асосий хусусиятлари кўрсатилган амалий натижасидан Сам ДЧТИ профессори,фалсафа фанлари доктори О.Ғайбуллаевнинг 2019 йилда “Fan va texnologiya” нашриётида чоп этилган “Миллия ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслигининг “Ёт ва зарарли ғояларнинг кўринишлари, уларнинг олдини олишда миллий ғоянинг ўрни ва аҳамияти” деб номланувчи 20-бобининг “Ёт ва зарарли ғоялар, ғоявий кураш тушунчалари”, “Таҳдидларнинг ички ва ташқи йўналишлари, ижтимоий илдизлари”, “Диний экстремизм ва террорчилик, оммавий маданият ва демократик ғояларни ниқоб қилувчи маънавий мафкуравий оқимлар, уларнинг фаолият усуллари ва хавфсизликка таҳдиди”, “Ўзбекистонга қарши ахборот хуружлари, уларнинг асл мақсадлари ва таъсир”, 22-бобининг “Мафкуравий курашларнинг олдини олишда миллий ғоянинг зарурлиги”, “Ёвуз ва тажовузкор мафкураларга қарши курашда миллий ғоянинг зарурлиги”, “Ёвуз ва тажовузкор мафкураларга қарши курашда миллий ғоя ролининг ошиб бориши” мавзуларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 30 мартдаги 734/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, берилган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарслик мазмунини назарий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларнинг халқаро террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслигида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини вертикал ва горизонтал шаклда ташкил этиш бирламчи омил эканлиги илмий далиллар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси иш режасининг 2-банди; “Халқаро терроризм ҳодисасида маънавий таҳдидлар ва уларнинг намоён бўлиши” ҳамда иш режанинг 3-банди; “Терроризм таҳдидидан шахснинг ўзини- ўзи ҳимоя қилиш муаммолари ва шахснинг терроризм вайронкор моҳиятига қарши курашда индивидуал модели” мавзулари юзасидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан “Ёшлар ўртасидаги тарбиянинг муаммо ва ечимлари” мавзусида учрашувлар, давра суҳбатлари ва маънавий- маърифий тадбирларни ташкил этиш да тадқиқотчи томонидан илгари сурилаётган таклиф ва тавсиялар асосида тадбирнинг сценарийси тузилиб, амалиётда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 13 апрелдаги 02-09/962-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда террорчининг шахсиятига қарама қарши бўлган шахсий субъектив хусусиятларни очиб бериш ҳамда шакллантириш натижасида экстремизм ва терроризм мафкурасига қаршилик кўрсатиш чораларининг яратилиши ҳамда уйғунлаштирилиш, мазкур муаммонинг ҳал этилишига умумий ёндашувларни алоҳида давлатлар ҳамда давлатлараро ҳамкорлик доирасида ишлаб чиқишни такомиллаштириш зарурлиги ҳақидаги таклиф ва тавсиялари “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳозирги замон террорчисининг салбий шахсият диспозицияларини белгиловчи некрофилия, экстремал нарциссизм, рессентимент, вибхава-танха, монологлаш каби белгиларининг субстанционал мазмун-моҳияти асосланганлигига оид хулоса ва таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 март куни эфирга узатилган “Ёшлар-келажагимиз” кўрсатyвининг навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 11 мартдаги 09-01/94-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар телетомошабинларнинг ҳозирги замон терроризми бузғунчи ғояларига қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш, ўз-ўзини ривожлантириш шахс релевант моделини ишлаб чиқиш ҳақидаги билимларини ва кўрсатувлар мазмунини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish