Sayt test rejimida ishlamoqda

Соипова Мовжуда Каримжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Фаннинг қадриятга айланиб бориш жараёнида баркамол инсон шаклланишининг ижтимоий омиллари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal63.
Илмий раҳбар: Қамбаров Абдумутал Ахатжонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Артиқов Тўланбой Артиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фаннинг қадриятга айланиб бориш жараёнида баркамол инсонни шакллантиришнинг ижтимоий омилларини фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фаннинг қадриятга айланиб бориши объектив тарихий жараён эканлиги, фан аксиологиясининг жамиятда инновациялар ва модернизация юзага келиши натижасида мунтазам ривожланувчи диалектик, янги илмий назариялар ва илм-фан ютуқлари контекстида ўзгариб борувчи синергетик, жамият соҳаларининг ўзгаришига мос равишда баркамол инсон салоҳияти реализацияси ва фаолиятининг янги шакллари ҳисобига тараққий этувчи праксиологик хусусиятлари очиб берилган;
фаннинг гносеологик қудрати унга сохта антисциентизм, нооқилона скептицизм каби ҳар қандай салбий таъсир кўрсатувчи омилларга зарба берувчи институт сифатида ўзига аксиологик муносабатни рационалистик ва праксиологик жиҳатдан шакллантирувчи тизим эканлиги далилланган;
шахс ижодий фаолиятида интеллектуал ресурсни миллий ва умуминсоний манфаатларнинг уйғунлиги контекстида рўёбга чиқариш ва унинг илмий қадриятлар билан интеграцияси негизида шаклланувчи миллий салоҳиятни юксалтириш, инновацион ва илмий қадриятларни ўзлаштирган халқаро рақобатбардош кадрларнинг янги авлодини етиштириш, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга, илмни тижоратлаш-тиришга қаратилган стратегик йўналишларни ривожлантириш, ёшларда англанган прагматик эҳтиёжларни шакллантирувчи ғоялар асосида илмий-аксиологик дунёқарашни шакллантириш зарурати кўрсатиб берилган;
баркамол инсонни илмий-маънавий шакллантириш негизида ахлоқий, маданий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий демократик омилларнинг роли, замонавий инсон илмий дунёқарашини ривожлантириш бевосита фаннинг аксиологик моҳияти билан узвий боғлиқликда амалга ошиш жараёни ижтимоий фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаннинг қадриятга айланиб бориш жараёнида баркамол инсон шаклланишининг ижтимоий омиллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистон янги тараққиётининг ҳозирги босқичида фаннинг қадрият сифатидаги диалектик, синергетик, детерминистик хусусиятлари ҳамда фаннинг гносеологик қудрати унга ҳар қандай салбий таъсир кўрсатувчи омилларга (сохта антисциентизм, нооқилона скептицизм) зарба берувчи институт сифатида ўзига аксиологик муносабатни рационалистик ва праксиологик жиҳатдан шакллантирувчи тизим эканлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида,  шунингдек “Таълим муассасаларида ўқувчиларни Она ватанга мухаббат ва садоқат, давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган янги ва таъсирчан шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 сентябрдаги 829-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни она ватанга мухаббат ва садоқати, давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ва устивор аҳамиятга эга бўлган вазифаларни аниқлаб олишга ва соғлом турмуш тарзини жорий этишга хизмат қилган;
шахс ижодий фаолиятида интеллектуал ресурсни миллий ва умуминсоний манфаатлар асосида рўёбга чиқариш ва унинг илмий қадриятлар билан интеграциясини ривожлантирувчи йўналишлари ҳамда ғоялари асосида ёшларда илмий-инновацион фикрлашни шакллантиришга доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли 2015-2017 йилдаги “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзудаги лойиҳа доирасида чоп этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманининг “Шахс интеллектуал маданияти ва уни ривожлантириш масалалари” номли 4-бобини тайёрлаш ва нашр этишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20019 йил 21 ноябрдаги 89-04-2635-сон маълумотномаси). Натижада нашр этилган қўлланманинг “Шахс интеллектуал маданияти ва уни ривожлантириш масалалари” номли тўртинчи бобнинг мазмунан бойишига ва илгари сурилган назарий хулосалар ҳамда методологик тавсиялар ёшларнинг ижодий қобилиятларини юксалтиришга хизмат қилган;
баркамол инсонни шакллантиришда маънавий негиз сифатида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, демократик омилларнинг аҳамияти, баркамол инсон маданияти ривожлантириши бевосита маънавий қадриятлар билан узвий боғлиқ холда амалга ошишига оид хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора тадбирлар дастури 45-бандига асосан ёш авлоднинг китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ҳамда танловнинг 2019 йил 8 ноябрьдаги 01-07/-1714-сон мажлис баёнига илова билан тасдиқланган “Ёш китобхон” республика танлови низомини ишлаб чиқишда ҳамда танловнинг 2019 йил 16-22 февраль кунлари республика босқичини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 18 ноябрдаги 04-13/2745-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг илмий ижодий фаолияти жараёнида китобхонлик маданиятини юксалтириш интеллектуал салоҳияти ҳамда саводхонлигини  оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish