Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳодирова Феруза Баҳодир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прагматизм фалсафаси ва унинг жамият инновацион ривожланишига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal557.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори; Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прагматизм фалсафасининг жамият инновацион тараққиётига таъсир этувчи хусусиятлари ва қонуниятларини очиб бериш ҳамда ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прагматизм фалсафасининг генезиси ва этник асоси америкача менталитет, ишчанлик, фойда олишга қаратилган фаоллик, ишбилармонлик ва инновацион фаолият, конструктив ҳамкорлик, уюшқоқлик каби уникал-функционал хусусиятларга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
прагматизмнинг тараққиёт драйвери воситасини ўтайдиган шахсий мотивация ва интеллектуал ташаббускорлик тамойиллари инсон амалий эҳтиёжлари, янгиликка интилиш, ижтимоий фаолликни оширишда фойдалилик, демократияга ишонч, инсонпарварлик компонентларига таяниши аксиологик ривожланиш  қонуниятлари асосида очиб берилган;
прагматизмнинг инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инновацион изланишлар, ишчанлик ва тадбиркорлик тафаккурининг шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражаларини миллий менталитет ва муайян миллатга хос этностереотипларга мутаносиб равишда ривожлантириш хусусиятлари фалсафий жиҳатдан аниқланган; 
“ўзбек прагматизми”нинг миллий бренд, янгиликка интилиш, ижодкорлик, ишбилармонлик ва интеллектуал ташаббускорлик каби креатив белгилари инновацион тараққиётда тафаккур фрагменлашуви, эҳтиёжлар деформацияси ва аксиологик ривожланиш қонунлар асосида модернизацион трансформация орқали амалга оширилиши фалсафий жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прагматизм фалсафасининг генезиси, ижтимоий-фалсафий муаммолари ва инсон капиталини фаоллаштиришга қаратилган илмий ва амалий аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
прагматизм фалсафасининг генезиси ва этник асоси америкача менталитет, ишчанлик, фойда олишга қаратилган фаоллик, изланишлар билан боғлиқлигига оид хулосалардан “Глобаллашув асослари” фани бўйича нашр этилган дарсликнинг “Глобаллашувнинг миллий ривожланишга ўтказаётган таъсири ва унинг оқибатлари”, “Иқтисодий жараёнларнинг глобаллашуви ва миллий манфаатлар” деб номланган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 89-03-206-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда прагматик дунёқарашни шакллантириш, самарали меҳнат фаолияти билан шуғyлланиш, дадил изланишлар, инновацион тафаккур ҳамда тадбиркорлик кобилиятининг ривожланишига хизмат қилган; 
прагматизмнинг ижтимоий-фалсафий таълимот сифатида инсоннинг амалий эҳтиёжлари, янгиликка интилиши, “қизиқувчан субъект”лиги, “фаолият”, “фаоллик” ва “қизиқувчан субъект” каби тушунчаларнинг талқинлари, уларнинг психологик ва аксиологик омиллар билан боғлиқ таклиф ва хулосаларидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасининг 1.10-банди “Жамоатчилик кайфияти” (фуқаролар нималар ҳақида ўйлаяпти, нималарни исташяпти, жамоатчилик фикри), 2.3-банди “Давлат органлари қошида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши вакилларини АҚШда (Сиэтл) амалиёт ўташларини ташкил этиш”, 3.3-банди “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари, шунингдек иқтисодий муносабатлар ривожининг бошқа долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш” ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2020 йил 23 декабрдаги 02-20/578-сон маълумотномаcи). Натижада, ҳаракатнинг фаолият самарадорлигини оширишга ҳамда аҳолининг прагматик, инновацион тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган;
прагматизм фалсафасининг инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инновацион изланишлар, ижтимоий-амалий мақсад, ишчанлик ва тадбиркорликни тадқиқот объектига айлантирган таълимот эканлигига оид хулосаларидан  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастурининг III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш; IV.“Ижтимоий соҳани ривожлантириш”  бандларида белгиланган тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, жамиятни интеллектуаллаштириш, мамлакатни модернизациялаш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этиш вазифаларининг ижросини таъминлаш бўйича ўтказилаётган амалий тадбирлар, давра суҳбатлари, аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишларида, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларда, “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасида ўтказилган учрашувларнинг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2021 йил 11 мартдаги 01-27/217-сон маълумотномаcи). Натижада, мамлакатимизда аҳоли ўртасида тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга, прагматик тафаккурни шакллантиришга ҳамда  халқимизда ишчанлик руҳини юксалтиришга хизмат қилган;
“ўзбек прагматизми” тушунчаси илмий, праксиологик жиҳатдан таърифланган ва Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегияси, унинг прагматик асослари Ҳаракатлар стратегияси йўналишларининг таҳлилига оид хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Инвестиция – тараққиёт омили”, “Фан уфқлари”, “Муваффақият сирлари” номли радиоэшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2021 йил 7 январдаги 04-25-222-сон маълумотномаcи). Натижада, инсон капиталидан самарали фойдаланиш, шахсдаги фаоллик ва ижодий кучларни жамиятни модернизациялаш, инновацион ривожлантиришга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик, интеллектуал изланишлар, замонавий фикрловчи кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларини янада кучайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish