Sayt test rejimida ishlamoqda

Баймурзаев Азамат Досмурзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятнинг цивилизацион ривожланиш ўзига хосликларининг фалсафий-методологик таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal557.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
Илмий раҳбар: Бердимуратова Алима Қарлыбаевна, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Махбуба Нуриллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият ривожланишида цивилизацион ёндашувнинг методологик база сифатидаги ўзига хос хусусиятлари ҳамда назарий ва эвристик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постноклассик фан босқичида цивилизацион ёндашувнинг жамият ривожини тадқиқ этувчи назариялардаги рационал ғояларни ўзида синтезлаши орқали реалликни ўрганишда турли назариялардан кенг фойдаланиши, уларни бирлаштириши каби полипарадигмал тамойилларни ўзида ифода этиши диалектик қонуниятлар орқали исботлаб берилган;
жамият ривожига цивилизацион ёндашув томонидан таклиф қилинаётган ижтимоий ҳаётни ишлаб чиқариш принципи жамиятнинг ривожланишини белгилаб берувчи моддий ишлаб чиқариш билан биргаликда табиат ва инсон омилларининг ҳам таъсирини ҳисобга олиши орқали ижтимоий тараққиётнинг харакатга келтирувчи механизмларини чуқурроқ тушуниш имконини бериши асосланган;
цивилизацион ёндашувга хос хилма-хиллик ва умумий алоқадорлик принципининг турли минтақа жамиятлари ривожланишининг демократик, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ўзига хослиги ва умуминсоният тараққиётида эзгу ва инсонпарвар қадриятлар устуворлигига эришишга таъсир этиши фалсафанинг детерминистик қонунияти орқали очиб берилган;
жамиятнинг цивилизацион ривожланиши инсон қадри ва эркинлиги мезони асосида кечиши ижтимоий жараёнлардаги техник-технологик ёндашувнинг бир ёқламалилигига олиб келиш хавфини бартараф этиши фалсафий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятнинг цивилизацион ривожланиш ўзига хосликларининг фалсафий-методологик таҳлилини амалга ошириш орқали олинган илмий натижалар асосида:
жамият ривожланишида цивилизацион ёндашувнинг полипарадигмал тамойилларга (доимий ўзгариш, муқаррар тўлдирувчанлик) мос келиши ижтимоий-фалсафий қарашлардаги рационал ғоялар синтези орқали исботлаб берилган назарий мулоҳазалардан ПЗ-20170915198-рақамли “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий тартибларнинг трансформацияси: тарихи ва амалиёти” мавзуидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 25 декабрдаги 281/1-сон маълумотномаси) Натижада, Қорақалпоқ халқининг анъаналари ва урф-одатларининг ижтимоий ҳаётни ишлаб чиқариш усулидаги ўзига хослик билан белгиланиши ва мазкур ўзига хосликлар умумий инсоният жамиятининг таркибий қисми сифатида трансформацияланишувининг олиб келишига хизмат қилган; 
жамият ривожига цивилизацион ёндашувнинг ижтимоий ҳаётни ишлаб чиқариш принципи асосидаги тараққиёт мезони табиат, инсон ва моддий ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги диалектик алоқадорликка оид хулосалар ва тавсиялардан А-1-163-рақамли “Демократик жараёнларда ўзбек моделининг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишининг назарий-методологик асослари” мавзуидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 89-03-678-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ривожланишини тадқиқ этишда фанлар методологияси масалаларига аниқлик киритишга хизмат қилган.
жамиятнинг цивилизацион ривожланиши инсон қадри ва эркинлиги мезони асосида кечиши ижтимоий жараёнлардаги техник-технологик ёндашувнинг бир ёқламалилигига олиб келиш хавфини баратараф этишига оид таклиф ва тавсиялардан Ф-1-77-рақамли “Жанубий Орол денгизи минтақасининг экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5594-сон маълумотномаси). Натижада, минтақанинг табиий ва инсон омиллари таъсирида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўзига хосликлари инобатга олиниши ижтимоий-иқтисодий самарадорликка эришишига хизмат қилган;
цивилизацион ёндашувга хос хилма-хиллик ва умумий алоқадорлик принципининг турли минтақа жамиятлари ривожланишининг ўзига хослиги ва жаҳон халқаро тараққиётига таъсир этиши фалсафанинг детерминистик қонунияти орқали аниқланганлигига концептуал ёндашувлардан Қорақалпоғистон телевидениесида ташкил этилган “ТВ лекция” дастурини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 28 декабрдаги 01-02/301-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришлар, жамиятимизда демократлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини кенг оммага тушунтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish