Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонова Олмосхон Илҳомжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нишотий мунозараларининг матний таҳлили”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1892.
Илмий раҳбар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Амонов Шермуҳаммад Нормуротович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўз Р ФА Алишер навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Ниёз Нишотийнинг “Ҳусну Дил” достони таркибидаги мунозаралар ҳамда мустақил “Қушлар мунозараси” асарининг матний тадқиқини амалга ошириш ва илмий-назарий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мунозара жанридаги асарларнинг пайдо бўлиши, тарихий тараққиёти,
юзага келиш сабаблари аниқланиб, Нишотий мунозаралари жанридаги асарлар туркуми аниқланиб, жанрлар тараққиётидаги ўрни мисоллар орқали асосланган; 
қўлёзма манбалар, тарихий маълумотлардан “Ҳусну Дил” достони матни  асосида шоир ҳаёти ва ижодига доир янги маълумотлар (туғилиш санасининг асосланиши, Бухорога кетиш сабаблари, достоннинг кимга бағишланганлиги) илк марта илмий истифодага олиб кирилган; 
Нишотий мунозараларига оид мавжуд қўлёзма манбалар доираси муайянлаштирилиб, бир манба (156 рақам остидаги қўлёзма)нинг шу пайтгача хато тарзда келаётган (каталогда ҳижрий 1351, аслида ҳижрий 1301) санасига аниқлик киритилган ва  нусхаларнинг илмий, адабий ҳамда матний ўзига хосликлари кўрсатилиб, матний хатоларни тузатишга оид кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
мунозара жанридаги асарлар матнидан тушириб қолдирилган  56 мисра тикланган, Нишотийнинг мунозара жанридаги барча асарларининг йиғма-қиёсий матни тайёрланиб, уларнинг тўлиқ транскрипцияли варианти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нишотий мунозараларининг матний таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қадимги фолклор ва туркий ёзма обидалар асосида юзага келган мунозара жанрининг кўп асрлик тараққиётини тадқиқ этиш натижалари асосида мунозара жанрининг Нишотий ижодидаги намуналарининг ўзидан олдинги намуналарига таяниб қўлёзма матнлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда уларнинг тўғри илмий матнлари яратилишига доир назарий ва амалий хулосалардан Туркия Жумҳурияти Карабук университети Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлимининг “Чиғатой туркийси” (TED724), “Турк тили тарихи” I (TED109), “Турк тили тарихи” II (TED110), “Ўзбек адабиёти” (TED323) дарсларида фойдаланилган. (Карабук университети Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлимининг 2021 йил 28 июндаги маълумотномаси). Натижада талабалар Нишотийнинг мумтоз сўз санъатининг намояндаси экани, мунозаранинг тадриж ва такомили борасидаги билим ва тасаввурлари кенгайган;
фолклор намуналарининг луғавий ва истилоҳ маънолари, жанр спецификаси, генезисини ўрганишга оид назарий ва амалий хулосалар ФА-Ф1.005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2021) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг фолклор жанрига оид қисмида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 9 июлдаги  17.01/145-сон маълумотномаси). Натижада “мунозара” жанрининг тадриж ва такомилига ойдинлик киритилиб, Нишотий мунозара жанридаги асарларнинг чоғиштирма-қиёсий таҳлили амалга ошишига хизмат қилган; 
Нишотий мунозараларининг қўлёзма ва нашр хусусиятларини ўрганиш, матнларнинг қиёсий таҳлилини амалга ошириш, мунозаралар йиғма матнини тайёрлашнинг тамойилларини ишлаб чиқиш, мунозараларнинг транскрипцион матнини тайёрлаш, тузилган танқидий матн асосида юзага келадиган янги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот”, “Очиқ дарс” кўрсатувида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2021 йил 6 июндаги 02-40-1135-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish