Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Ойбек Садикжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент шаҳри замонавий турар-жой муҳитини ландшафт дизайнини шакллантириш», 17.00.05 – Дизайн назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/San28.
Илмий раҳбар: Салимов Арифджан Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.
Расмий оппонентлар: Назилов Додо Авазович, архитектура фанлари доктори, профессор; Бинафша Нодир, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент шаҳри замонавий турар-жой муҳитини ландшафт дизайнининг пайдо бўлиш ва ривожланиш босқичларини аниқлаш ҳамда ландшафт муҳитини шакллантиришнинг бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарқ мамлакатлари ландшафт дизайнида эътиқодий қарашлар таъсирида “табиат инсондан устун” деган ғоя асосида табиий шакллар  (сув, ер, тош ва бошқалар) элементларига эътибор қаратилганлиги, ғарб боғ-паркларида эса “инсон табиатдан устун” деган фалсафий ёндашув асосида геометрик шаклдаги ландшафтлардан кўпроқ фойдаланганилганлиги далилланган; 
темурийлар даври боғ-парк санъати ва архитектурасида ислом маданиятининг “жаннат боғлари” (Paradise) композицион ечими (декоратив ва мевали дарахтлар уйғунлиги) устунлик қилганлиги, европа ландшафт дизайни моделининг маҳаллий маданият билан уйғунлашуви натижасида манзарали дарахтлардан кенг фойдаланиш урфга айланганлиги асосланган;
ислом даври меъморчилигида ландшафт дизайни ўзининг режавий композицион ечимлари, шакли, ўлчами, хом ашёси билан бир-биридан ажралиб турса-да, улар сув устида иншоот қуриш ғояси, чорбоғнинг тўғри ўқ асосида ариқлар ва ҳиёбонлар ёрдамида тўрт қисмга бўлиниши, фаслларга мос гуллар, дарахтлар, буталар экилиши ва доимий яшил ҳудуд билан таъминланиши каби ягона ғоя асосида шаклланганлиги исботланган;
Тошкентдаги Бўзсув ва Чаули ариқлари оралиғи умумий ташқи ҳалқасимон, маъмурий-маданий-маърифий-савдо биноларини бирлашти-рувчи, радиал-ҳалқасимон, квадрат ва якка тартибли уйларга мос ландшафт дизайнлари каби “боғ-шаҳар” ҳудудий режавий ечимларида шаклланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент шаҳри замонавий турар-жой муҳитининг ландшафт дизайнини  шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
шарқ мамлакатлари ландшафт дизайнида эътиқодий қарашлар таъсирида “табиат инсондан устун” деган ғоя асосида табиий шакллар  (сув, ер, тош ва бошқалар) элементларига эътибор қаратилганлиги, ғарб боғ-паркларида эса “инсон табиатдан устун” деган фалсафий ёндашув асосида геометрик шаклдаги ландшафтлардан кўпроқ фойдаланганилганлиги каби маълумотлардан Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини ташкил этиш ва тарихий биноларни моделлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 261120-сон далолатномаси). Натижада, Марказ музейи экспозициясини такомиллаштиришга эришилган, мазмун-моҳиятини кенг очиб берилган, ҳамда шарқ ва ғарб боғлари фалсафаси таққосий таҳлили мисоллар ёрдамида намоён этилган;
темурийлар даври боғ-парк санъати ва архитектурасида ислом маданиятининг “жаннат боғлари” (Paradise) композицион ечими (декоратив ва мевали дарахтлар уйғунлиги) устунлик қилганлиги, европа ландшафт дизайни моделининг маҳаллий маданият билан уйғунлашуви натижасида манзарали дарахтлардан кенг фойдаланиш урфга айланганлиги асосланганлиги каби маълумотлардан “Шарқ тароналари” Х Халқаро мусиқа фестивали ўтказиладиган ҳудудларни бадиий безашда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2018 йил 29 январдаги 03-09/447-2110-сон далолатномаси). Натижада, музей экспозициясини фактологик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдириб, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
ислом даври меъморчилигида ландшафт дизайни ўзининг режавий композицион ечимлари, шакли, ўлчами, хом ашёси билан бир-биридан ажралиб турса-да, улар сув устида иншоот қуриш ғояси, чорбоғнинг тўғри ўқ асосида ариқлар ва ҳиёбонлар ёрдамида тўрт қисмга бўлиниши, фаслларга мос гуллар, дарахтлар, буталар экилиши ва доимий яшил ҳудуд билан таъминланиши каби ягона ғоя асосида шаклланганлиги бўйича олинган натижалардан “Инсон-муҳит-санъат-2019” II Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси доирасида Тошкент Фотосуратлар уйида ташкил этилган “Илҳомимсан, беқиёс Ватаним” номли кўргазмаси концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 89-06-196-сон далолатномаси). Натижада, кўргазма концепциясини яратиш, экспозиция ташкил этиш ва амалиётга тадбиқ этишда диссертациядаги амалий таклиф ва хулосалар замонавий экспозицияни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish