Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханова Ферза Захировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий ўзбек либос дизайнида анъаналар ва инновация», 17.00.05 – Дизайн назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/San25 
Илмий раҳбар: Кадирова Дилафруз Мухсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020. San.119.01. 
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент; Култашева Нигорахон Данияровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XXI аср бошидаги замонавий ўзбек либос дизайнининг ривожланиш босқичларини, анъаналар ва инновацияларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келган асосий йўналишларини ҳамда ўзига хос бадиий хусусиятларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“от-кутюр”, “прет-а-порте”, концептуал, саҳнабоп имиджни шакллантиришга мўлжалланган замонавий либослар дизайнини ташкил этувчи ўзбекона фалсафа, туникасимон бичим, қавиш, кашта, абрли матолар каби анъанавий, авангард услублар, конструкцияларнинг замонавий бичими, ноанъанавий ашёлар, принт тушуриш ва лазерли перфорациялар каби инновацион жиҳатларнинг ўзаро таъсири натижасида замонавий ўзбек модаси феномени вужудга келганлиги исботланган;
глобал модадаги конструктивизм, “нью-лук”, “минимода”, “хиппи”, неоромантика йўналишлари конструктив чизиқларнинг ортиши, бичимнинг мураккаблашуви, модабоп деталь ва безакларнинг пайдо бўлиши, силуэтнинг ўзгариши каби ўзбек анъанавий либосидаги трансформацион жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатганлиги далилланган; 
анъанавий либос ансамблини ташкил этувчи кўйлак, яктак ҳамда устки кийимларнинг тўғри тўртбурчак, трапециясимон силуэти, туникасимон бичими, кокетка детали, абрли анъанавий бадиий газламаларни яратиш технологияси, сўзаналардаги нақш элементлари, табиий бўёқлардан ҳосил бўлган рангларнинг аутентик уйғунлиги каби жиҳатлар замонавий ўзбек модасининг маркерларига айланганлиги асосланган;
ўзбек либос дизайнерлари фаолиятида анъанавий ва универсал умумбашарий маданиятларнинг ўзаро мулоқоти сифатида жаҳон замонавий модасида вужудга келган “этно” йўналиш ва унинг элементлари етакчилик қилганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек либос дизайнидаги анъана ва инновациялар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“от-кутюр”, “прет-а-порте”, концептуал, саҳнабоп имиджни шакллантиришга мўлжалланган замонавий либослар дизайнини ташкил этувчи ўзбекона фалсафа, туникасимон бичим, қавиш, кашта, абрли матолар каби анъанавий, авангард услублар, конструкцияларнинг замонавий бичими, ноанъанавий ашёлар, принт тушуриш ва лазерли перфорациялар каби инновацион жиҳатларнинг ўзаро таъсири натижасида замонавий ўзбек модаси феномени вужудга келганлиги бўйича олинган хулосалардан “Ёшлар модаси ва дизайни” фестивали доирасидаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2017 йил 1 мартдаги 03-09/118-370-сон далолатномаси). Натижада ёш дизайнерларнинг ижодий лойиҳаларидаги этно-услубдан тортиб то авангард йўналишигача бўлган турли услубларлардаги либос коллекцияларида қўлланиладиган силуэт, бичим, матолар, конструктив ва декоратив ечимлар, технологик усуллар, концепциялар таҳлил этилиши ва тизимлаштирилиши учун фактологик материаллар ва маълумотлар билан тўлдирилиши таъминланган, замонавий ўзбек либос дизайнига оид маълумотларнинг мазмун моҳиятини илмий бойитиш имконияти яратилган;
глобал модадаги конструктивизм, “нью-лук”, “минимода”, “хиппи”, неоромантика йўналишлари конструктив чизиқларнинг ортиши, бичимнинг мураккаблашуви, модабоп деталь ва безакларнинг пайдо бўлиши, силуэтнинг ўзгариши каби ўзбек анъанавий либосидаги трансформацион жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатганлиги, анъанавий либос ансамблини ташкил этувчи кўйлак, яктак ҳамда устки кийимларнинг тўғри тўртбурчак, трапециясимон силуэти, туникасимон бичими, кокетка детали, абрли анъанавий бадиий газламаларни яратиш технологияси, сўзаналардаги нақш элементлари, табиий бўёқлардан ҳосил бўлган рангларнинг аутентик уйғунлиги каби жиҳатлар замонавий ўзбек модасининг маркерларига айланганлиги каби натижалар “Нафосат” фестивали кунларида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 21 майдаги 03/17-1611-сон далолатномаси). Натижалар аҳоли орасида ўзбекона замонавий кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, ёшлар орасида замонавий кийиниш этикетини шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилган;
ўзбек либос дизайнерлари фаолиятида анъанавий ва универсал умумбашарий маданиятларнинг ўзаро мулоқоти сифатида жаҳон замонавий модасида вужудга келган “этно” йўналиш ва унинг элементлари етакчилик қилганлиги бўйича олинган хулосадан “Нафосат” фестивали доирасидаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 21 майдаги 03/17-1611-сон далолатномаси). Натижалар ишлаб чиқарувчилар ва ҳунармандлар, дизайнерларнинг ўзбек модасини ривожлантириш бўйича келажакдаги фаолиятини шакллантиришга хизмат қилувчи ўзига хос концепциялар яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish