Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанова Камола Солижоннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ-ХХI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш тенденциялари», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/San22.
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи,  PhD.08/09/07/2020.San.118.01. 
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаева Шахло Курбанбуриевна, санъатшунослик фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири ва XXI аср бошларида Ўзбекистонда бадиий музейлар фаолиятидаги такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрда князь Н.К.Романовнинг шахсий коллекцияси асосида Ўзбекистонда биринчи бадиий музейнинг ташкил этилганлиги, этнограф олим М.С.Андреевнинг ташаббуси билан “Половцев уйи” музейга айланганлиги, рассом И.В.Савицкийнинг тўплаган ноёб санъат асарлари “Саҳродаги Лувр” мақомига эга бўлганлиги аниқланган; 
бугунги кунда музейлар фақат фактик ташрифчиларга хизмат кўрсатиб, потенциал ва виртуал аудиториянинг талаб ва таклифлари, қизиқишлари эътиборга олинмаганлиги, экскурсия пакетлари ишлаб чиқилмаганлиги аниқланиб, музей аудиторияси билан ишлашда стандарт методлардан ташқари рақамли сервис орқали подкаст, чат-ботларда викториналар, онлайн вебинарлар, AR-ниқоблар, воркшоп имкониятларидан фойдаланишнинг концептуал лойиҳаси ишлаб чиқилган; 
XVI асрдан бошлаб Европада музейлар фаолиятининг йўлга қўйилиши билан дастлаб муҳофизлар, экскурсоводлар, XIX аср охири ХХ аср бошида илмий ходимлар, реставраторлар, ХХ аср ўрталаридан музей педагоглари, ХХ аср охирига келиб музей менежери ва маркетологи, экспозиция дизайнери каби касблар босқичма-босқич шаклланганлиги аниқланган;
санъат асарларини жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлаш, оммалаштириш ва тарғиб этишда Ўзбекистон бадиий музейларини ребрендинг қилиш, йиллар давомида музей заҳирахоналарида сақланаётган музей ашёларини брендга айлантириш, бунинг натижасида музей айдентикасини такомиллаштириш имконияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ-ХХI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш босқичларини ўрганиш юзасидан олинган қуйидаги илмий натижалар асосида:
музейларда экспозиция – кўргазма фаолиятини ривожлантириш, музей фондларини сақлаш ва комплектлаш масалалари Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейининг янги илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва экспозицияни янгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 01-11-08-4077-сон далолатномаси). Натижада, яратилган концепция асосида замонавий экспозиция материаллари такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда бадиий музейларнинг  шаклланиши ва ривожланиш истиқболлариига оид илмий натижалардан ЮНЕСКОнинг «Музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш» лойиҳаси доирасида 2015 йил нашрга тайёрланган дарслик мавзуларини ёритишда ҳамда Музейшунослик йўналиши бакалавриат босқичига мўлжалланган «Жаҳон музейшунослиги» ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2018 йил 5 декабрдаги 0309/430-1983-сон далолатномаси). Натижалар, музей коммуникацияси, менежменти ва маркетинги билан боғлиқ мавзуларни тайёрлаш, бирламчи манбалар асосида бойитиш, музей иши асослари ҳамда тарихий-назарий масалалари борасида илмий хулосаларни кенгайтиришда қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish