Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Зафар Ихтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзгарувчан қалинликдаги пластинкасимон ва цилиндрик қовушқоқ-эластик қобиқларда тўлқин тарқалиши хусусиятлари”, 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DS/FM119.
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Исмоил Иброҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович – физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавланов Тўлқин Мавлонович – техника фанлари доктори, профессор; Кудайкулов Анарбай Кудайкулович – физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диссипативлик хусусиятларига эга тўлқин ўтказгичлардаги динамик жараёнларни ўрганиш масалаларининг ечиш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда ўзгарувчан қалинликли қовушқоқ–эластик пластинкасимон ва қобиқсимон жисмларда тўлқин тарқалиши назариясини ривожлантириш, илмий асосини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзгарувчан кўндаланг кесимли узун пластинкасимон ва фазовий буйлама ёриқли қовушқоқ-эластик цилиндрик жисмларда тўлқин динамикаси жараёнларини ўрганиш муаммосини ечиш методикаси ва алгоритми деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ва математик физика фанларининг усулларига асосланиб ишлаб чиқилган ҳамда комплекс функциялар назариясига  асосан  такомиллаштирилган; 
узун пластинкада тўлқин тарқалишида ортогоналлик шартлари бажарилмаслиги сабабли математик физика усулларини қўллашдаги чекловдан қутилиш мақсадида биортогоналлик шарти келтириб чиқарилган ва ўзгарувчан қалинликли пластинкада тўлқин тарқалиши масаласи комплекс соҳада ўзаро қўшма спектрал масалага келтирилган;
комплекс соҳада ўзгарувчан қалинликли пластинка учун қўйилган спектрал масалани Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко С.П. гипотезалари учун алоҳида-алоҳида ечиш орқали, сонли натижалар асосида комплекс фаза тезлиги  кичик тўлқин сони соҳасида 5% га, катта тўлқин сони соҳасида эса 20% га фарқ қилиши топилган; 
ўзгарувчан қалинликли қовушқоқ-эластик пластинканинг қиррасидаги бурчаги 280 гача бўлганда Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко С.П. гипотезалари бўйича олинган сонли натижалар ва вариацион усул асосида олинган ечим 10% фарқ билан устма-уст тушишини аниқлаш асосида ўзгарувчан қалинликли пластинка учун кичик тўлқин сони соҳасида Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко С.П. гипотезаларини қўллаш оралиғи аниқланган;
ўзгарувчан қалинликли пластинканинг вариацион  усул асосида олинган спектрал масаласини (Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко С.П. гипотезаларини қаноатлантирувчи) ишлаб чиқилган методика асосида ечганда пластинкада тўлқин тарқалиш тезлигининг ҳақиқий ва мавҳум қисмлари ўзгармас сонга интилиши ҳамда Пуассон коэффициентига кучсиз (2-3%) боғлиқ бўлиши топилган;
бўйлама радиал ёриқли қовушқоқ-эластик цилиндр ва пона кўринишидаги кўндаланг кесимли цилиндирсимон жисм учун сонли натижалар асосида унинг ўқи бўйлаб йиғиладиган ҳаракат фаза тезлигининг ҳақиқий қисми мавжуд бўлмаслиги, понанинг учида эса фаза тезлиги Рэлей тўлқини тезлигига яқин бўлган қирра тўлқини ҳосил бўлиши аниқланган;
ўзгарувчан қалинликдаги цилиндрик панелда тўлқин тарқалишида комплекс фаза тезлигининг эгрилик радиусига боғлиқлик даражаси К=  ва К=  ҳоллар учун қиёсий баҳоланган ва эгриликнинг ошиши билан энергия диссипациясининг ортиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотдаги қовушқоқ-эластик механик системаларда тўлқин тарқалиши назариясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш услуллари ва алгоритми бўйича олинган натижалари асосида:
бино ва иншоотларни лойиҳалашда фундамент жойлашган қаттиқ қатламнинг қалинлик бўйича ўзгарувчан бўладиган конструкцияларда тарқаладиган сейсмик тўлқинларнинг кинематик параметрлари ва коэффициентларини ҳисоблашда Бухоро “Узжамоалойиҳа” МЧЖ корхонасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 27 февраль 2020 йил, 1903/09-07 сонли маьлумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кичик частотали тўлқинли соҳада параметрларни танлаш ҳисобидан иншоотларда титрашларнинг резонанс ҳолатини 18% гача камайтириш имконияти яратилган;
иншоотларни лойиҳалашда фундаментларнинг қалинлик бўйича ўзгарувчан бўлиши унда тўлқин диссипатцияси интенсив бўлиш самарасидан “Узжамоалойиҳа” МЧЖ корхонасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 27 февраль 2020 йил, 1903/09-07 сонли маьлумотномаси). Ишлаб чиқилган кучланишлар эпюраси назарий таҳлилидан фойдаланиб фундаментда максимал кучланишлар пайдо бўладиган кесимларда мустаҳкамликни 1.18 марта ошириш таъминланган.
Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко гипотезаларни ҳисобга олувчи ишлаб чиқилган методикадан Наманган муҳандислик–қурилиш институтининг Ф – 4-23 рақамли «Эластиклик назариясининг динамик масаласи уч ўлчовли бўлак-бўлак жинслардан иборат бўлган узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган тўлқинларнинг тарқалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19 март 2020 йил 89-03-1173 сон маълумотномаси) кучланишлар ва деформация ҳолатини қобиқли конструкцияларни ҳисоблашларда фойдаланилиб, хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системаси оддий биринчи дифференциал тенгламалар системасига келтирилган;
цилиндрик консрукциялар динамик ҳолатини ҳисоблаш усулларидан Тошкент темир йўл муҳандислари институтида 2015-2017 йилларда бажарилган амалий А-14-010. «Разработка эффективных методов иследования малоцикловой прочности и динамики составных оболочечных констукций типа цестерны при различных видах нагружений» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19 март 2020 йил 89-03-1173 сон маълумотномаси) системада ҳосил бўладиган энергия диссипациясини ҳисобга олиш натижаларидан фойдаланиб тўлқинни сўндириш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish