Sayt test rejimida ishlamoqda

Холходжаев Боходир Асатуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик объектларни бошқариш системаларида ноаниқ кириш таъсирларини турғун тиклаш алгоритмлари», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T197
Илмий раҳбар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зохид Эргашбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик объектларни бошқариш системаларидаги ноаниқ кирувчи таъсирларни турғун тиклаш алгоритмлари ва ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалий қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кириш маълумотларининг аниқлиги бўйича эквивалент синфдаги сигналларни тиклашнинг мунтазамлаштирилган алгоритмларини шакллантириш имконини бериши билан маълумларидан фарқ қилувчи қолдиқни энг кичик баҳолаш усули асосида номаълум сигналларни баҳолашнинг турғун алгоритмларини шакллантириш ва қуриш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
қидирилаётган ечимларнинг яқинлашишига имкон берувчи маълумларидан фарқ қилиши билан ажралиб турувчи вариацион тенгсизликлар асосида динамик системаларнинг кириш таъсирларини турғун тиклаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
стохастик объектлар ҳолатини баҳолашда матрицани ағдариш процедурасини барқарорлаштириш имкони берувчи динамик фильтрлаш усуллари асосида бошқарилувчи тизимларда номаълум кириш таъсирларини турғун тиклаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ғалаёнлар мавжудлигида кириш таъсирларини топиш аниқлигини ошириш имконини берувчи рекуррент типдаги бевосита сонли таҳлил усуллари ёрдамида ноаниқлик шароитида кириш таъсирларини тиклаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Технологик объектларни бошқариш системаларидаги ноаниқ кирувчи таъсирларни турғун тиклаш якунида олинган натижалар асосида:
хатоликни энг кичик баҳолаш усули асосида ноаниқ сигналларни турғун баҳолаш алгоритмларини шакллантириш ва қуриш алгоритмлари «Навоий ИЭС» АЖда жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2020 йил 29 декабрдаги 02-20/3360-сон маълумотномаси). Натижада, “ҳаво сарфи – аэроаралашмаси ҳарорат” канали орқали қозон қурилмасининг кириш маълумотлари аниқлиги бўйича эквивалент синфида сигналларни тиклашни мунтазамлаштирилган алгоритмларини шакллантириш имконини берган;
мунтазамлаштиришнинг операторли усули ёрдамида вариацион тенгсизликлар асосида динамик системаларнинг кириш таъсирларини турғун тиклаш алгоритмлари «Навоий ИЭС» АЖда жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2020 йил 29 декабрдаги 02-20/3360-сон маълумотномаси). Натижада, агоритмлар қидирилаётган ечимларнинг яқинлашишини таъминлашга ва ростлагич параметрларини ҳисоблаш аниқлигини ошириш имконини берган;
динамик фильтрлаш усуллари асосида бошқариладиган тизимларда номаълум кириш сигналларини турғун тиклаш алгоритмлари «Навоий ИЭС» АЖда жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2020 йил 29 декабрдаги 02-20/3360-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмлар объект параметрлари бузилганда ҳолат векторининг рост баҳосини аниқлаш аниқлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish