Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Нутфилло Салимовичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ҳудуд барқарор рақобатбардошлигига эришишнинг илмий асослари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Iqt176.
Илмий раҳбар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон туристик ҳудудлари барқарор рақобатбардошлигига эришишнинг илмий асослари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик истеъмол ва бизнес моделларни моно, мини, микро, мета, мезо, макро, мега кўламларда шакллантириш орқали  ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик рақобатбардошлигига эришиш жараёнларининг такомиллаштирилган услубияти асосланган;
маҳаллий турагент тадбиркорлик фаолиятини туристик дестинациялар амалиётига киритиш орқали қўшимча туристик хизматларни диверсификациялаш асосида «саёҳат давомийлигини ошириш» методи таклифи асосланган;
туризм тизимининг расмий (uzbekistan.travel, uzbektourism.uz), қисман расмий (youtube.com/visituzbekistan) ва норасмий (Facebook, Twitter, Youtube, Telegram, Intstagram) ахборот контентларини «Матрица усули»  асосида ва эксперт баҳолаш негизида ҳудудларнинг туристик макро ахборот майдони жозибадорлигини оширишда «Рақамли маркетинг» воситаларининг афзалликлари далилланган;   
туристик ҳудуд брендининг географик бирлик номи, лого ва слоган каби элементларни киритиш орқали брендларни кўлами, таркиби ва логотипнинг шаклига кўра тоифалаш методологияси такомиллаштирилган;
ташкил этилган, мустақил уюшган туристлар сегменти истеъмол қилишга мойил хизматларнинг замонавий турларини аниқлаган ҳолда, Ўзбекистонда 2030 йилгача эҳтиёж ошадиган ҳамда камаядиган асосий ва қўшимча туристик хизматлар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик ҳудудлар барқарор рақобатбардошлигига эришишнинг илмий асосларига оид олинган натижалар асосида:
туристик истеъмол ва бизнес моделларни моно, мини, микро, мета, мезо, макро, мега кўламларда шакллантириш орқали туристик ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик рақобатбардошлигига эришиш жараёнларининг  методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон  «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги  02-16/3028-сон маълумотномаси). Натижада моно, мини, микро, мезо, мета, макро ва мега кўламда рақобатбардош туристик хизматлар жорий қилинган ва потенциал истеъмолчилар назарида Ўзбекистон туристик жозибадорлигини оширишга эришилган;
маҳаллий турагент тадбиркорлик фаолиятини туристик дестинациялар амалиётига киритиш орқали қўшимча туристик хизматларни диверсификациялаш асосида «саёҳат давомийлигини ошириш» методи бўйича асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий  чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги  02-16/3028-сон маълумотномаси). Маҳаллий турагент тоифасини жорий қилиш эвазига мамлакатнинг туристик салоҳиятли ҳудудларида яшайдиган икки минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш ва қўшимча туристик хизматларни тижоратлаштириш имконияти яратилган;
туризм тизимининг расмий (uzbekistan.travel, uzbektourism.uz), қисман расмий (youtube.com/visituzbekistan) ва норасмий (Facebook, Twitter, Youtube, Telegram, Intstagram) ахборот маконларидаги ҳолатни баҳолаш асосида, ижтимоий тармоқлардаги  виртуал истеъмолчилар сонини кўпайтириш орқали Ўзбекистон туристик макро ахборот майдони жозибадорлигини ошириш стратегияларини такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги  02-16/3028-сони маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш, туризм ахборот маконини такомиллаштириш ва рақобатбардошлигини оширишга эришилган;
туристик ҳудуд брендининг географик бирлик номи, лого ва слоган каби элементларни киритиш орқали брендларни  кўлами, таркиби ва логотипнинг шаклига кўра тоифалаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 02-16/3028-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Бухоро туристик рамзлари такомиллашган. Туристик брендларни ишлаб чиқиш, танлаб тасдиқлаш ва ҳудудий брендлар миллий рейтингини шакллантириш имконияти яратилган;
ташкил этилган, мустақил уюшган туристлар сегменти истеъмол қилишга мойил хизматларнинг замонавий турларини аниқлаган ҳолда, Ўзбекистонда 2030 йилгача эҳтиёж ошадиган ҳамда камаядиган қўшимча ва асосий туристик хизматлар  прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон  «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги  02-16/3028-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон туризм соҳасини диверсификация қилиш ва глобал бозор тенденциялари асосида ривожлантириш, туристик оқимни рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish