Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Ойбек Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жўхори (Sorghum vulgare (Pers.)) ва Африка қўноғи (Pennisetum glaukum (L.) R.Br) турли нав намуналарининг шўрланган тупроқ шароитидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B401.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Илхам Джуманазарович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, доцент; Хамраев Нурбек Улуғбекович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат унивеситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ шароитида жўхори ва Африка қўноғи навлари ҳамда интродукция қилинган нав намуналарининг физиологик ва биокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ шароитида жўхори ва Африка қўноғи навлари ва линияларининг физиологик, биокимёвий ва галоаккумулятивлик кўрсаткичлари ҳамда барг юза сатҳининг бошқа белгилар билан корреляцион боғланганлик ҳамда детерминацияланганлик даражаси аниқланган;
илк бор Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ шароитида жўхори ва Африка қуноғи янги навлари ва линияларининг вегетация даврида ўсиш жадаллиги, биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда маҳсулдорлиги исботланган;
илк бор Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ шароитида жўхори ва Африка қўноғи янги нав ва линияларининг галоаккумулятивлик хусусиятлари аниқланган;
Сирдарё вилоятининг шўрланган тупроқ шароитида жўхори ва Африка қўноғи янги навларининг озуқавийлик хусусиятлари, озуқабоп экин сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жўхори (Sorghum vulgare (Pers.)) ва Африка қўноғи (Pennisetum glaukum (L.) R.Br) турли нав намуналарининг шўрланган тупроқ шароитидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
жўхорининг Қорабош ва Даулет навлари, Африка қўноғининг Хашаки-1 нави Сирдарё вилояти Ховос туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Авазбек Маъмуров”фермер хўжалиги ва “Энерго насл чорва” МЧЖда жами 20 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 02/027-883-сон маълумотномаси). Натижада, жўхорининг Қорабош ва Даулет навлари гектарига 80-85 минг дон экилганда ушбу экинлардан юқори ҳосил олиш имконини берган;
жўхорининг Л-1, Л-2 ва африка қўноғининг Л-3 линиялари №С-А-2018-005 “Шўрга чидамли ўсимликлар генофондини бойитиш, сақлаш, репродукция олиш ва ундан ишлаб чиқаришда фойдаланишни йўлга қўйиш” амалий лойиҳасида физиологик, биокимёвий ва галоаккумлятив хусусиятларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги 01/03-1195 рақамли маълумотномаси). Натижада, ушбу линиялар селекция ишларини олиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish