Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Уморбек Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хоразм вилояти шароитида расторопша (Silybum marianum L). навларининг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва уруғларининг кимёвий таркибини қиёсий ўрганиш», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B367.
Илмий раҳбар: Усманов Рустам Махмудович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.72.02.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, доцент; Ходжаева Насиба Жўрақуловна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти шароитида доривор  расторопша (Silybum marianum L.) навларининг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва уруғларининг кимёвий таркибини қиёсий аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор расторопшанинг Дебют, Самарянка ва Панацея навлари Хоразм вилояти шароитига интродукция қилинган;
навларнинг уруғ сифати (унувчанлиги, ўсиш энергияси, ўсиш кучи, ювенил даврда ёш ниҳолларнинг узунлиги) ва сув алмашиниш хусусиятлари (сув сақлаш қобилияти, сув танқислиги, транспирация жадаллиги) бўйича Дебют нави бошқа навларга қараганда юқори эканлиги аниқланган;
навларда ривожланишнинг бошларида яшил массанинг аста-секинлик билан кўпайиб бориши ва кейинчалик гуллаш фазасида кескин ошиши ҳамда вегетациянинг охирги фазаларига келиб бу кўрсаткичлар аста-секинлик билан камайиб борганлиги Сакс эгри чизиғи бўйича исботланган;
мой миқдори, мой чиқими ва кислота сони бўйича ўртача энг яхши кўрсаткич Дебют навида (25,2%, 313 кг/га ва 0,27 мг КОН), энг кам миқдори Самарянка навида (19%, 266 кг/га ва 0,32 мг КОН) аниқланган;
гиполаетин ва изоскуллареин флавоноидларининг энг юқори миқдори Дебют навида, рутин флавоноиди эса Самарянка навида энг кўп миқдорда бўлиши исботланган;
уруғлар таркибида оқсил миқдори бўйича Дебют нави Самарянка навидан - 3,5% га ва Панацея навидан - 1,8% га юқори эканлиги аниқланган;
аминокислоталарнинг миқдори бўйича энг юқори кўрсаткич Дебют навида кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Самарянка навида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хоразм вилояти шароитида расторопша – Silybum marianum L. навларининг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ва уруғларининг кимёвий таркибини қиёсий аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
расторопшанинг Дебют, Панацея, Самарянка навлари Хоразм вилояти Хива тумани ҳудудида жойлашган “Яхшимурод-Назарбек” фермер хўжалигига жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгашининг 2020 йил 15 декабрдаги 01/03-2673-сон маълумотномаси). Натижада, “Дебют” навидан 10,5 ц/га, “Панацея” навидан 8,2 ц/га, “Самарянка” навидан 7,3 ц/га юқори ҳосил олиш имконини берган;
расторопша ўсимлиги навларининг намунаси №Ф5-ФА-0-32013 “Хоразм тупроқ-иқлим шароитларида доривор ўсимликларни ўстириш технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида бошланғич манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 17 ноябрдаги 4/1255-2549-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликларни етиштиришнинг назарий муаммоларини ечими сифатида ҳамда воҳа доривор ўсимликларининг тарқалиш ареали ва ахборот банкини яратиш имконини берган;
расторопшанинг Дебют, Панацея, Самарянка навлари Хоразм вилояти Хива туманига қарашли “Валико плюс” фермер хўжалигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2020 йил 17 октябрдаги 02/026-3342-сон маълумотномаси). Натижада, “Дебют” нави “Панацея”, “Самарянка” навларига нисбатан 1,2-2,5 ц/га юқори ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish