Sayt test rejimida ishlamoqda

Анорбоев Амириддин Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кибержиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu274.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu/74.01.
Расмий оппонентлар: Инагамджанова Зумратхон Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади кибержиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил қилиш, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат идоралари ва ташкилотларнинг дастурий таъминотлари, маълумотлар базалари, шу жумладан операцион тизимларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан уларни мажбурий экспертизадан ўтказиш механизмини жорий этиш асослаб берилган;
веб-сайт фойдаланувчилари томонидан қолдирилган шарҳлар матнида, шунингдек ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан чекланадиган маълумотлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилиши асослантирилган;
карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет тармоғи орқали тарқатиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш асослаб берилган;
порнографик, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кибержиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатларини бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Республикамиздаги барча давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизаси тизимини жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2022 йилларда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 28-бандида ўз ифодасини топган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 16 июлдаги 32-8/4040-сон, 2021 йил 18 февралдаги 32-8/1190-сон ва 2021 йил 26 февралдаги 32-8/1451-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат идоралари ва ташкилотларининг ахборот тизимларининг мажбурий экспертизадан ўтказилиши орқали уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга хизмат қилган;
веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартибини белгилаш зарурлиги ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил  5 сентябрдаги 707-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 декабрдаги 807-сон қарорининг 2-банди ва иловасида ўз ифодасини топган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 февралдаги 12/21-04-сон ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 18 февралдаги 32-8/1190-сон ва 2021 йил 26 февралдаги 32-8/1451-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши бутунжаҳон интернет тармоғига жойлаштирилаётган ноқонуний маълумотларнинг ўз вақтида уни тармоққа жойлаштирган шахс томонидан олиб ташланиши зарурлигига оид муносабатларнинг лозим даражада тартибга солиб қўйилишига хизмат қилган.
Пандемия шароитида аҳоли ўртасида турли хил вахима ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотларнинг чекланишини таъминлаш мақсадида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш бўйича жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2445-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 апрелдаги 06/1-05/1087-сон ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 16 июлдаги 32-8/4040-сон, 2021 йил 18 фералдаги 32-8/1190-сон  ва 2021 йил 26 февралдаги 32-8/1451-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши пандемия шароитида карантин ҳақидаги маълумотларга ноқонуний ишлов берилишининг олдини олишга хизмат қилган;
порнографик ва зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни маҳсулотни телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш учун жавобгарликни белгилаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130 ва 1301-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 апрелдаги 06/1-05/1087-сон ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 16 июлдаги 32-8/4040-сон, 2021 йил 18 фералдаги 32-8/1190-сон  ва 2021 йил 26 февралдаги 32-8/1451-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши порнографик  ва зўравонлик тусидаги маҳсулотларнинг тарқатилиши ва ноқонуний фойдаланилишининг олдини олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish