Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Сарвар Фахреддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ноанъанавий ўсимлик мойларидан фойдаланиб, диетик қуйма маргарин олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1290.
Илмий раҳбар: Акрамова Раъно Рамизитдиновна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Обиджон Қодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Qarshi yog‘-ekstraksiya» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноанъанавий ўсимлик мойлари ёрдамида диетик қуйма маргаринларни олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олинадиган маргарин маҳсулотлари эмульсиясининг барқарорлигига сув миқдорининг таъсири аниқланган;
маҳаллий мол ёғи, пахта пальмитини ва соя мойининг мос равишда 20:20:60, 10:20:70 ва 10:10:80 нисбатлари асосида диетик қуйма маргарин ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланган;
маргарин барқарорлигини ошириш учун эмульгатор сифатида маҳаллий соя лецитинлари ҳамда пахта мойи ва мол ёғи асосида олинган моно- ва диглицеридлардан фойдаланиш имконияти аниқланган;
диетик қуйма маргаринларнинг қатламга ажралишга барқарорлигини оширувчи эмульгатор композицияларининг таркибий қисми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишлаб чиқилган эмульгатор композицияларини қўллаб, диетик қуйма маргаринлар олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий соя мойи асосида лецитин олиш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 10 сентябрдаги ОЗ/3-484-сон маълумотномаси). Натижада, қимматбаҳо импорт маҳсулотлари ўрнини босувчи маҳаллий соя мойи асосида лецитин олиш имконини берган;
пахта мойи ва мол ёғини глицерин билан глицеролиз қилиш усули ёрдамида моно- ва диглицеридлар олиш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 10 сентябрдаги ОЗ/3-484-сон маълумотномаси). Натижада, моно- ва диглицеридлар аралашмаларини ишлаб чиқариш ва улардан эмульгатор сифатида фойдаланиш имконини берган;
ишлаб чиқилган эмульгатор композицияларини қўллаб, диетик қуйма маргарин ишлаб чиқариш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 10 сентябрдаги ОЗ/3-484-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинадиган эмульгатор ўрнига ишлаб чиқилганни қўллаш ва унинг сарфини 10-20%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish