Sayt test rejimida ishlamoqda

Назиров Зулқайнар Шароповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кимё саноати учун сувни тайёрлашда ионитларнинг олиниши ва қўлланилиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.Ph.D/T2056.
Илмий раҳбар: Туробжонов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Эркинович, техника фанлари доктори, доцент; Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поликоденсацион турдаги ионитлар олиш ва сув тайёрлаш ҳамда рангли металл ионларини ажратиш технологиясини яратиш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фурфуролнинг дифениламин билан 1:1 моль нисбатда диметилформамидли эритувчи иштирокида 100 - 110 С ҳароратда мономерлар умумий массасига нисбатан 3 - 5 % Льюис катализатори қўшиб полимер матрицаси яратилган ва поликоденсация реакцияси мақбул шароитлари аниқланган;
фосфорилловчи агент орқали фосфатли гуруҳлар полимер матрицасига киритиш шароитлари 70 - 75 С ҳароратда катализатор иштирокида олиб борилганда, аминофосфорли амфотер ионит ҳосил бўлиши исботланган;
олинган амфотер ионитнинг сув таркибидаги кальций, магний каби металл ионларини сорбциялаши, динамик шароитда сувни тузсизлантириши 70 - 80 % ни ташкил этиши аниқланган;
катионит шаклида кислород атомидаги умумлашмаган электрон жуфтлари, рух, мис, никель, кобальт каби оғир металл ионларининг d-электрон поғоначаларидаги бўш орбиталлар билан донор-акцептор боғларни ҳосил қилиши асосланган;
поликоденсацион турдаги ионитлар ишлаб чиқариш ва сувни тайёрлаш ҳамда рангли металл ионларини ажратиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фурфурол ва дифениламиндан аминофосфат ва аминосульфатли поликонденсацион ионитлар ишлаб чиқиш, сорбцион хоссаларини ва қўллаш соҳаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фурфурол ва дифениламиннинг поликонденсатланиш маҳсулоти аминосульфатли амфотер ионит «MуборакГҚИЗ»да амалиётга жорий қилинган («Maxsusenergogaz» aksiyadorlik jamiyatiнинг 2021 йил 10-июнидаги 04/06-880-сон маълумотномаси). Натижада, Қуйи-Мозор сув омборидан келадиган сувларни юмшатиб, тозалаш самарадорлиги 2,3 - 2,4 мартта ошириш имконини берган;
фурфурол ва дифениламиннинг поликонденсатланиш маҳсулоти аминосульфатли амфотер ионит «MуборакГҚИЗ»да амалиётга жорий қилинган («Maxsusenergogaz» aksiyadorlik jamiyatiнинг 2021 йил 10-июнидаги 04/06-880-сон маълумотномаси). Натижада, технологик сувларни кальций, магний, мис ионларидан тозалашда қўлланиладиган импорт қилинувчи КУ-2-8 катионитини алмаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish