Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Санобар Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рақобатбардош маргарин олиш учун саломасни рафинациялаш жараёнининг замонавий технологияси», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1069.
Илмий раҳбар: Рўзибаев Акбарали Турсунбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Обиджон Қодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақобатбардош маргаринлар олиш билан саломасларни рафинациялашнинг замонавий технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидрогенлашга берилаётган ўсимлик мойларининг таркибидаги учацилглицеридларнинг ҳамроҳ моддалари (СЁК, совунланмайдиган моддалар, никелнинг қолдиқлари, госсипол ва унинг ҳосилалари) олинадиган маргаринларнинг сифатини ҳамда озиқавий хавфсизлигини пасайтириши аниқланган;
ўсимлик мойларини гидрогенлаш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларга мос келмайдиган токсик ва канцероген моддаларнинг янги турлари (госсипол ҳосилалари, олеин кислота транс изомерлари, диен бирикмалар ва б.) ни ҳосил бўлиши аниқланган;
саломасни ишқорий рафинациялаш жараёнида натрий гидроксид эритмаси ўрнига натрий силикатни сувли эритмаси қўлланганда нейтралланган ёғни чиқиши 95 % дан 98 % гача ортиши ва қолдиқ никель миқдори 0,07мг/кг дан 0,04 мг/кг гача камайиши аниқланган ва уларни қўллаш имконияти асосланган;
саломасни фильтрлаш жараёнида, таклиф этилаётган флизелин иштирокидаги  композицияни қўллаш фильтрлаш унумдорлигини 1,6-2,0 марта ошириши исботланган;
иккиламчи реагентлар ва фильтрловчи материалларнинг сарфини 2-3 баробар камайтиришга имкон берадиган озиқа саломасини нейтраллаш ва фильтрлашнинг технологик режими ишлаб чиқилган;
фильтр пресслар учун дренаж қатлами сифатида фильтрловчи синтетик материаллар билан бирга беш ҳил маҳаллий гил минералларидан фойдаланилиши ва Навбаҳор ишқорли бентонитининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Рақобатбардош маргаринларни олиш учун саломасларни рафинациялашнинг замонавий технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
саломасларни ишқорий рафинациялаш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2021-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 августдаги КС-3-747-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий каустик сода ўрнига натрий силикатнинг сувли эритмаси ёрдамида рафинацияланган саломас чиқишини, хом ашёнинг умумий массасига нисбатан 3-5 фоизга ошириш имконини берган;
озиқа саломасини фильтрлашда анъанавий пахта бельтинг матоси ўрнига синтетик материаллар (лавсан ва флезелин) ни қўллаш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2021-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 августдаги КС-3-747-сон маълумотномаси). Натижада, рамали фильтр прессларда озиқа саломасларини фильтрлаш вақтини узайитириш, металл қолдиқлари ва мумсимон қатрон моддалар миқдорини камайтириш имконини берган.
маҳаллий хом ашёлар (натрий силикат, синтетик материал ва гил минераллари) ни қўллаб, рақобатбардош маргаринларни олиш технологияси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2021-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 16 августдаги КС-3-747-сон маълумотномаси). Натижада, физик-кимёвий ва реологик хусусиятлари яхшиланган рақобатбардош маргаринларни олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish