Sayt test rejimida ishlamoqda

Хосиятов Хуршид Отақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг охири - ХХI асрнинг бошларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари музейлари шаклланиши ва фаолияти тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.2. PhD/Tar 104.  
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Дилафруз Абдирашидовна, тарих фанлари доктори;  Хушвақтов Наби Олимович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг охири - ХХI асрнинг бошларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари музейларининг шаклланиши ва фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музейларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни бозор муносабатларига ўтиш давридаги иқтисодий қийинчиликлар (1990-йиллар ўрталаригача), давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг танқислиги (1994-2008 йиллар) ва музейларнинг юридик ташкилот сифатида шаклланиши, нодавлат музейлар, уй музейларининг яратилиши (ХХI асрнинг 2-ўн йиллиги) каби уч босқичда кечганлиги аниқланган;  
мустақилликнинг дастлабки йилларида музейларнинг ўз функциясига мослаштирилмаган биноларда жойлашуви музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳолатига салбий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
музейлар фаолиятидаги бошқарув бир нечта муассасалар томонидан олиб борилганлиги, давлат музейларига бюджет маблағлари кўп ҳолларда фақатгина музей фаолиятини сақлаб туриш ва таъмирлаш ишлари учун ажратилганлиги, натижада музейлар хизматларининг сифати замонавий талабларга ва халқаро стандартларга жавоб бермаганлиги далилланган;
музейларда малакали мутахассис кадрларнинг етишмаслиги, ҳудудда туризм инфратузилмасининг ривожланмаганлиги, жаҳоннинг машҳур музейлари билан ҳамкорлик алоқалари, хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш хизматлари суст бўлганлиги кабилар экспедициялар ташкил этиш, экспонатларга ишлов бериш, уларни замонавий жиҳозлар билан бойитиш ва сервис хизматини яхшилаш жараёнларига салбий таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг охири- ХХI асрнинг бошларида Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари музейлари шаклланиши ва фаолияти тарихини илмий тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида музейларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни бозор муносабатларига ўтиш давридаги иқтисодий қийинчиликлар (1990-йиллар ўрталаригача), давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг танқислиги (1994-2008 йиллар) ва музейларнинг юридик ташкилот сифатида шаклланиши, нодавлат музейлар, уй музейларининг яратилиши (ХХI асрнинг 2-ўн йиллиги) каби уч босқичда кечганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида музейларнинг ўз функциясига мослаштирилмаган биноларда жойлашуви музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳолатига салбий таъсир кўрсатганлиги, музейлар фаолиятидаги бошқарув бир нечта муассасалар томонидан олиб борилганлиги, давлат музейларига бюджет маблағлари кўп ҳолларда фақатгина музей фаолиятини сақлаб туриш ва таъмирлаш ишлари учун ажратилганлиги, натижада музейлар хизматларининг сифати замонавий талабларга ва халқаро стандартларга жавоб бермаганлиги каби хулосалардан  Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бўлимларидаги экспонатлардан кўргазмалар ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 05-12-08-1182-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар тарғиботида музейлар ҳал қилувчи соҳалардан бири эканлигини асослаб бериш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида музейлар тизимидаги кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, музейлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бу масканларда кўргазмаларни ташкил этиш муаммолари, соҳа бўйича халқаро алоқалар тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг Қашқадарёда музейлар тизимидаги ислоҳотларнинг натижаларига бағишланган кўрсатувида ҳамда  2020 йил 4 июль куни эфирга узатилган “Мерос” номли радиоэшиттиришининг дастурий сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 25 февралдаги 04-15/402-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинлар ва радиотингловчиларнинг Ўзбекистонда музейлар фаолияти ва соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish