Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Дилдора Мамуржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилага психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий психологик механизмларини такомиллаштириш”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P59.
Илмий раҳбар: [Абдурахмонов Фарход Рахимжонович], фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат универститети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек оилаларининг этно ва ижтимоий-психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда оилага психологик хизмат  кўрсатишнинг ижтимоий-психологик  механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқи тарихан шахслараро соғлом муносабатлар, таълим-тарбия, ҳаётни объектив идрок этиш ва ҳодисалардан танқидий хулоса қилиш каби ижтимоий-психологик муносабатларга оқилона ёндашиши ҳамда оилалар “оилаларда шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш”, “оилада эр ва хотин вазифаларини тўғри тақсимлаш” ҳамда “эр ва хотиннинг ўзаро соғлом муносабати” каби ижобий психологик мезонларга қурилгани оқибатида ўзбек оиласида соғлом ижтимоий-психологик муҳит шакллангани фалсафий-психологик жиҳатдан асосланган;
“эр-хотин” муносабатига оиладан ташқаридаги ижтимоий-психологик ва оиладаги шахслараро-психологик муносабатларнинг салбий таъсирида кўп йиллик турмуш стажига эга бўлган оилаларда ҳам низоларнинг келиб чиқиши, ва ҳатто ажрим ҳолатининг олдини олишда ментал-психологик хусусиятлар сабаб оилага, зарур ҳолларда оиланинг ҳар бир аъзосига индивидуал психологик ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шу жиҳатдан ҳам индивидуал психологик ёрдам кўрсатиш муҳим восита эканлиги асосланган;
нотинч ва нотўлиқ оила аъзоларига психологик хизмат кўрсатишда уларнинг оптимал қамровини таъминлаш, психологик хизматлар тўлақонлиги ва самарадорлигини ошириш, “оила” ва “ментал” хусусиятларни инобатга олиш ҳамда аҳолининг турли қатламларига  психологик-маънавий кўмак бериш, масъул орган  ходимлари ҳамкорлигини комплекс равишда қамраб олишда “оилабай” тизим асосида ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишнинг зарурати асосланган;
ижтимоий-психологик жиҳатдан ёшларни оилага тайёрлашдаги муайян камчиликлар ва айрим оилалардаги носоғлом муҳит таъсири туфайли пандемия шароитида юзага келган вазиятда маҳаллаларда ажралиш хавфи мавжуд бўлган оилалар сонининг ортишига сабаб бўлгани аниқланган ҳолда, ажралишларни олдини олишда оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун “оилага психологик хизмат кўрсатиш модели” назарий ва амалий таҳлиллар  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилага психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-психологик механизмларини ривожлантириш муаммолари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек халқи тарихан шахслараро соғлом муносабатлар, таълим-тарбия, ҳаётни объектив идрок этиш ва ҳодисалардан танқидий хулоса қилиш каби ижтимоий-психологик муносабатларга оқилона ёндашиши ҳамда оилалар “оилаларда шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш”, “оилада эр ва хотин вазифаларини оқилона тақсимлаш” ҳамда “эр ва хотиннинг ўзаро соғлом муносабати” каби ижобий психологик мезонларга қурилгани оқибатида ўзбек оиласида соғлом ижтимоий-психологик муҳит шаклланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг  “Шахснинг маънавий ва психологик камол топишининг методик таъминотини ишлаб чиқиш” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика  университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда ажралиш арафасига келиб қолган оилалар билан ишлашнинг психологик-услубий имконияти кенгайтирилган;  
“эр-хотин” муносабатига оиладан ташқаридаги ижтимоий-психологик ва оиладаги шахслараро-психологик муносабатларнинг салбий таъсирида кўп йиллик турмуш стажига эга бўлган оилаларда ҳам низоларнинг келиб чиқиши, ва ҳатто ажрим ҳолатининг олдини олишда ментал-психологик хусусиятлар сабаб оилага, зарур ҳолларда оиланинг ҳар бир аъзосига индивидуал психологик ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шу жиҳатдан ҳам индивидуал психологик ёрдам кўрсатиш муҳим восита эканлиги оид хулосалари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Этнопсихология ва дин психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат  педагогика  университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6-сон маълумотномаси). Натижада, турли умр стажига эга бўлган оилалар билан ишлаётган психологларнинг амалий дастури такомиллаштирилган ва мувофиқлаштирилган;
нотинч ва нотўлиқ оила аъзоларига психологик хизмат кўрсатишда уларнинг оптимал қамровини таъминлаш, психологик хизматлар тўлақонлиги ва самарадорлигини ошириш, “оила” ва “ментал” хусусиятларни инобатга олиш ҳамда аҳолининг турли қатламларига  психологик-маънавий кўмак бериш, масъул орган  ходимлари ҳамкорлигини комплекс равишда қамраб олишда “оилабай” тизим асосида психологик ёрдам кўрсатиш  муҳим восита эканлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент педагогика унверситети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг фаолияти жараёнида фойдаланилган (Тошкент давлат  педагогика  университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6-сон маълумотномаси). Натижада, нотинч ва нотўлиқ оилаларда психологик хизмат кўрсатиш самарадорлиги оширилган.
ижтимоий-психологик жиҳатдан ёшларни оилага тайёрлашдаги муайян камчиликлар ва айрим оилалардаги носоғлом муҳит таъсири туфайли пандемия шароитида юзага келган вазиятда маҳаллаларда ажралиш хавфи мавжуд бўлган оилалар сонининг ортишига сабаб бўлгани аниқланган ҳолда, ажралишларни олдини олишда оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун “оилага психологик хизмат кўрсатиш модели” Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Психологик хизмат кўрсатиш” модулига киритилган (Тошкент давлат  педагогика  университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6-сон маълумотнома). Натижада назарий ва амалий таҳлиллар самарадорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish