Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Севара Нодирбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вульванинг дистрофик касалликларининг клиник-лабаратор хусусиятлари ва даволаш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib910.
Илмий раҳбар: Порсохонова Дэля Фозиловна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вулванинг дистрофик касалликларида клиник-анамнестик, микробиологик, иммунологик ва патоморфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволашнинг комплекс усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикасида сўровнома маълумотларининг омилга боғлиқ таҳлили асосида ВДК шаклланишидаги муҳим омиллари эканлиги исботланган;
ВДКга чалинган беморлар урогенитал трактда Ureaplasma Urealyticum, HPV16/18, Candida каби қўзғатувчилари юқори миқдордалиги исботланган;
ВДК билан оғриган беморларда периферик қон зардобида α-ФНО, ИЛ-2 ва ИЛ-6 фракцияларининг ошиши, уларнинг инфекцияга ва HPVнинг онкоген турларига қарши иммунитетдаги ўрни исботланган;
икки занжирли ДНК (dsДНК)га нисбатан G синфидаги аутоиммун антитана (IgG) ва бир занжирли ДНК (ssДНК)га нисбатан G синфидаги аутоиммун антитана (IgG) мавжудлигидан касалликнинг аутоиммун тури ривожланишини кўрсатувчи прогностик мезон сифатида фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
ВДКнинг оғирлик даражасини, жараённинг давомийлигини, “эрта” ва “кечки” гистологик белгиларнинг борлигини ҳисобга олиб паст интенсивли фотодинамик лазер билан даволашни қўллаб комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вульванинг дистрофик касалликларининг клиник-лабаратор хусусиятлари ва даволаш тавсифини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
вульванинг дистрофик касалликларининг самарали ташҳислаш ва  даволаш алгоритмларидан фойдаланиш  бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Лазер терапия ёрдамида вульванинг дистрофик касалликларини даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 8н-р/523-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома вульванинг дистрофик касалликлари бўлган аёлларда касалликни эрта ташҳислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш билан биргаликда касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
вульванинг дистрофик касалликларининг клиник-лабаратор хусусиятларига асосланган ҳолда  ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят ва Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерининг (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/146-сон маълумотномаси). Натижада вульванинг дистрофик касалликлари билан касалланган аёлларда даволаш усули орқали касалликнинг ремиссияга учайиши, касалликни қайталанишини камайиши асоратларни бартараф этилиши, беморларнинг ҳаёт сифат кўрсаткичи яхшиланиши хисобига даволашнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish