Бекбергенова Зияда Утеповнанинг
фан доктори(DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикаси» (1980–2010 йй.), 10.00.03–Қорақалпоқ тили. Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil27.
Илмий маслаҳатчи: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат универститети, DSc 27.06.2017 Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Қурамбоев Каримбой, филология фанлари доктори, профессор; Мамедов Низами Таги оглы, филология фанлари доктори, профессор; Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1980–2010 йилларда яратилган қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ поэтикасининг назарий асослари, бадиий-эстетик моҳияти ва асар композицион қурилишидаги стилистик функцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ адабиётшунослигида 1980–2010 йилларда яратилган романлар таркибидаги поэтик нутқнинг диалог, монолог, муаллиф нутқи, икки овозли нутқ типлари ва шакллари аниқланиб, уларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари очиб берилган;
бадиий нутқни ҳосил қилувчи лингвопоэтик компонентларнинг қорақалпоқ романлари бадииятида тутган ўрни аниқланган;
диалогик ва монологик нутқ шаклларининг қорақалпоқ романлари композициясидаги муҳим компонентлардан бири сифатидаги моҳияти ойдинлаштирилган;
романда илгари сурилган долзарб ғоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шуурий ҳолатини ифодалашнинг асосий воситаси ички ва ташқи монолог эканлиги исботланган;
муаллиф нутқининг бадиий асар сюжети ва композициясини шакллантиришдаги ўрни ҳамда вазифалари кўрсатиб берилган;
муаллиф ва персонаж нутқининг ўзаро синтезидан ташкил топган икки овозли нутқнинг ўзига хос хусусиятлари ва поэтик вазифалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
1980–2010 йиллар қорақалпоқ романлари таркибидаги бадиий нутқ поэтикасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий нутқ поэтикасининг назарий асосларига оид илмий хулосалар қорақалпоқ тилида таълим бериладиган ўрта мактабларнинг 9-синфи учун ҳаммуаллифликда яратилган «Адабиёт» (Нукус шаҳри, «Билим» нашриёти, 2014) дарслигида (Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 5 августаги 01.01/9-02-3081/2-сон маълумотномаси) муҳим манба сифатида фойдаланилган.
қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ типлари ва шаклларининг асар композициясидаги ўрнига доир илмий-назарий қарашлар ҳаммуаллифликда яратилган педагогика коллежлари талабалари учун мўлжалланган «Болалар адабиёти» (Нукус шаҳри, «Билим» нашриёти, 2012) дарслигида ўз ифодасини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус қасб-ҳунар таълими бошқармасининг 2017 йил 21 августдаги АА-01-01/2869/1-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар асар сюжети ва композицияси, образ ва характер яратиш маҳоратини белгилашда муҳим назарий-амалий омил сифатида қайд қилинган;
диссертация натижаларидан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» (2012–2016) фундаменталь тадқиқотларида бадиий нутқ поэтикасига оид масалаларни ёритишда ва адабий асарларнинг бадиий-эстетик хусусиятларини ўрганишга боғлиқ тадқиқотларни яратишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2017 йил 6 июлдаги 17.01.62-1-сон маълумотномаси). Қорақалпоқ ёзувчиларининг бадиий нутқ шаклларини қўллашига доир илмий-назарий хулосалар ёзувчи услуби, асар сюжети ва композицияси, образ ва характер яратиш маҳоратини тадқиқ этишга асос бўлган.