Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Соатмурот Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Isl35.
Илмий раҳбар: Оқилов Саидмухтор Сайдакбарович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XI-XII асрларда ёзилган ақидавий масалаларга оид китоблар орасида “Тамҳид”  асарининг тили содда ва услуби енгил бўлгани боис, мотуридия таълимоти асосларининг кенг жамоатчиликка халқчил усулда тарқалишида муҳим ўрин тутгани очиб берилган;
“Тамҳид” асарининг Ўзбекистон ва Туркия кутубхоналарида сақланаётган саккизта қўлёзма ва иккита тошбосма нусхалари асосида илк маротаба арабча танқидий матни яратилган ҳамда ўзбек тилидаги изоҳли таржимаси билан нашр этилган;
Абу Шакур Кеший илк бора ақидавий масалалар борасида оҳод ҳадислар
(حديث الآحاد)ни уч қисмга, яъни биринчиси – ислом уммати бир овоздан қабул қилган саҳиҳ-оҳод, иккинчиси – ислом умматидан кўпчилиги қабул қилган оҳод, учинчиси – айримлар қабул қилган оҳод ҳадисларга таснифлаб, биринчи ва иккинчи турдаги оҳод ҳадисларни калом илмида татбиқ этгани исботланган;
алломанинг ақидавий масалаларда нотўғри эътиқод қилишни беш турга ажратиш билан бирга ҳар бирининг ҳукми алоҳида бўлишини исботловчи қарашлари аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг аксарияти томонидан энг мақбул ёндашув сифатида қабул қилингани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни бўйича олинган илмий натижалар асосида:
XI-XII асрларда ёзилган ақидавий масалаларга оид китоблар орасида “Тамҳид”  асарининг тили содда ва услуби енгил бўлгани боис, мотуридия таълимоти асосларининг кенг жамоатчиликка халқчил усулда тарқалишида муҳим ўрин тутгани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида чоп этилган “Мовароуннаҳрда Мотуридий калом илми мактаби” номли монографияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 25 июндаги 02/260-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар орасида жаҳолат ва илмсизлик ғояларига берилишнинг олдини олиш ҳамда миллий-диний қадриятларга ҳурмат билан ёндашишга хизмат қилган;
“Тамҳид” асарининг Ўзбекистон ва Туркия кутубхоналарида сақланаётган саккизта қўлёзма ва иккита тошбосма нусхалари асосида илк маротаба арабча танқидий матни яратилгани ҳамда ўзбек тилидаги изоҳли таржимаси билан бирга нашр этилгани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида нашр этилган “Абу Шакур Кешийнинг “ат-Тамҳид фи баёнит тавҳид” номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 25 июндаги 2048-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда анъанавий диний таълим асослари, мотуридия таълимотига доир янги асар билан яқиндан танишиш ҳамда уларда тўғри диний дунёқарашни шаклланиш имкониятини берган;
Абу Шакур Кеший илк бора ақидавий масалалар борасида оҳод ҳадислар
(حديث الآحاد)ни уч қисмга бўлиб, улардан  биринчиси – ислом уммати бир овоздан қабул қилган саҳиҳ-оҳод, иккинчиси – ислом умматидан кўпчилиги қабул қилган оҳод, учинчиси – айримлар қабул қилган оҳод ҳадисларга таснифлаб, биринчи ва иккинчи турдаги оҳод ҳадисларни калом илмида татбиқ этгани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида нашр этилган “Абу Шакур Солимий Кеший ва унинг илмий мероси” номли монографияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 28 июндаги 02-03/4135-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу китобда тақдим қилинган маълумотлар фуқароларнинг замонавий оқимларнинг ёт ғояларига қарши раддиялар беришга хизмат қилган;
алломанинг ақидавий масалаларда нотўғри эътиқод қилишни беш турга ажратиш билан бирга ҳар бирининг ҳукми алоҳида бўлишини исботловчи қарашлари аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг аксарияти томонидан энг мақбул ёндашув сифатида қабул қилингани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Буюк юрт алломалари” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 16 июндаги 02-10-1012-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг аждодлар илмий меросига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, тарихий билимларининг ошиши ва уларда миллий ғурур туйғусининг мустаҳкамланишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish