Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятов Азизхўжа Хайруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари”, 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Isl18.
Илмий раҳбар: Уватов Убайдулла Мурадович, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашходжаев Ҳайдархон Хашимхонович, тарих фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги Қуръон тафсирига оид қарашларини ёритиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буюк муҳаддис Имом Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” ҳадислар тўпламига илк бор Қуръон оятларини шарҳлашга бағишланган “Китоб ат-тафсир”    (كتاب التفسير)ни киритгани, бу эса кейинги ҳадис мажмуаларида анъана сифатида давом этгани далилланган;
IX асрда таълиф этилган ишончли ҳадис тўпламлари орасида фақат “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”да Қуръони каримнинг барча – 114 сурасига алоҳида тўхталиб ўтилгани, Имом Бухорий замондошлари – Имом Доримий, Имом Муслим, Имом Термизий каби машҳур муҳаддисларнинг ҳадис китобларида айрим сураларнинг тафсири ва фазилатларига оид хабарлар зикр қилингани аниқланган;
Имом Бухорий Қуръон оятлари шарҳлари билан шуғулланган ва тафсирга оид ҳадисларни жамлаган 50 га яқин муҳаддислардан ўз шартларига мувофиқ келган фақат 12 нафар Ироқ, Ҳижоз ва Шом ровийларининг ҳадисларини “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг “Тафсир китоби”га киритгани асосланган;
Имом Бухорий банда амалини имоннинг шартларидан бири сифатида санаши, амалсиз инсонни динсиз ҳисобламаслик борасидаги қарашлари мотуридийлик таълимоти билан муштараклиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
буюк муҳаддис Имом Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” ҳадислар тўпламига илк бор Қуръон оятларини шарҳлашга бағишланган “Китоб ат-тафсир” (كتاب التفسير)ни киритгани, бу эса кейинги ҳадис мажмуаларида анъана сифатида давом этгани далиллангани тўғрисидаги хулосалар “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 3 июлдаги 02/180-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқининг Имом Бухорий бой илмий мероси ҳақидаги хабардорлиги оширилган ҳамда соф ислом таълимоти ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш имконини берган;
IX асрда таълиф этилган ишончли ҳадис тўпламлари орасида фақат “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”да Қуръони каримнинг барча – 114 сурасига алоҳида тўхталиб ўтилгани, Имом Бухорий замондошлари – Имом Доримий, Имом Муслим, Имом Термизий каби машҳур муҳаддисларнинг ҳадис китобларида айрим сураларнинг тафсири ва фазилатларига оид хабарлар зикр қилингани тўғрисидаги илмий хулосалардан Мир Араб олий мадрасаси учун “Тафсир”, “Ҳадис” ва “Қуръон илмлари” каби фанларининг ўқув режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 27 июлдаги 1553-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар диний соҳага оид муҳим саволларига асослантирилган жавоблар олишида ҳамда Қуръон, ҳадис ва тафсир илмларини чуқур ўзлаштиришида муҳим аҳамият касб этган;
Имом Бухорий Қуръон оятлари шарҳлари билан шуғулланган ва тафсирга оид ҳадисларни жамлаган 50 га яқин муҳаддислардан ўз шартларига мувофиқ келган фақат 12 нафар Ироқ, Ҳижоз ва Шом ровийларининг ҳадисларини “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг “Тафсир китоби”га киритгани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосидаги “Термизий алломаларга доир қўлёзмалар каталоги”ни чоп этишда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йил 28 июлдаги 305-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар орасида Имом Термизийнинг устози Имом Бухорийнинг ҳадис илми билан бир қаторда тафсир илми ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тўлиқ маълумот олиш, аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганишга қизиқиш ортган;
Имом Бухорий банда амалини имоннинг шартларидан бири сифатида санаши, амалсиз инсонни динсиз ҳисобламаслик борасидаги қарашлари мотуридийлик таълимоти билан муштараклиги, мавзуларга ажратишдаги ўзига хос услуби тўғрисидаги маълумотлардан Имом Бухорий асарлари асосида қўлёзмалар каталоги, альбомлар, илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг 2021 йил 15 октябрдаги 151/21-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларда ислом дини, ҳадис ва тафсир илмлари хусусида тўғри тасаввур кўникмалари шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish