Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Умида Асаналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш ва таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt995.
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Қахрамонжон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш ва таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд солиқ салоҳиятини аниқ баҳолаш механизмини киритиш орқали солиқ юкини оширмаган ҳолда маҳаллий бюджетга қўшимча даромад прогнозлаштириш таклиф этилган;
бюджет тизими бюджетлари ўртасида бюджетлараро трансфертларнинг миқдорини аниқлаш орқали маҳаллий бюджет даромадлари прогнози ишлаб чиқилиши ҳамда ундан рационал фойдаланиш таклиф этилган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаганда, мол-мулкнинг шартли қийматини ҳудудларнинг нуфузига қараб белгилаш асосида ундирилиши таклиф этилган;
ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш учун бир ҳудуддаги йирик солиқ тўловчилар ва маҳаллий даражадаги тўловчиларга ажратилган ҳолда маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 млрд.сўмдан юқори бўлса, йирик солиқ тўловчи рўйхатига қўйиш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш ва таҳлил қилиш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуд солиқ салоҳиятини аниқ баҳолаш механизмини киритиш орқали солиқ юкини оширмаган ҳолда маҳаллий бюджетга қўшимча даромад прогнозлаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2021 йил учун маҳаллий бюджетлар даромадлар лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.  (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32/2848-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши  натижасида, маҳаллий бюджетлар бўйича қўшимча 85 млрд.сўм ёки анъанавий усулга асосан 2,7 фоиздан ортиқ қўшимча даромад прогнозлаштириш имконияти яратилган;
бюджет тизими бюджетлари ўртасида бюджетлараро трансфертларнинг миқдорини аниқлаш орқали маҳаллий бюджет даромадлари прогнози ишлаб чиқилиши ҳамда ундан рационал фойдаланиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ 4555-сонли қарори 33-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32/2848-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини тўғри шакллантириш асосида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш имконияти яратилган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаганда, мол-мулкнинг шартли қийматини ҳудудларнинг нуфузига қараб белгилаш асосида ундирилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳририда) 420-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32/2848-сон маълумотномаси). Натижада, солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаганда, мол-мулкнинг шартли қийматини ҳудудларнинг нуфузига қараб белгилаш амалиётини жорий этиш асосида ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тўғри аниқлаш имконини берган;
ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш учун бир ҳудуддаги йирик солиқ тўловчилар ва маҳаллий даражадаги тўловчиларга ажратилган ҳолда маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 млрд.сўмдан юқори бўлса, йирик солиқ тўловчи рўйхатига қўйиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда 3172-сон билан рўйхатдан ўтган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида”ги Низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32/2848-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик солиқ тўловчилар жойлашган ҳудудларда солиқ салоҳиятини тўғри баҳолаш ҳамда солиқ маъмурчилигини яхшилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish