Sayt test rejimida ishlamoqda

Бектемиров Абдумаликнинг
фан доктори  (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқлик таъминоти хизматларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий ва амалий асослари”, 08.00.05-Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSс /Iqt18.
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.I.18.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Зиёд Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шаҳарларида иссиқлик таъминоти хизматлари тизимини такомиллаштиришнинг назарий-услубий ва амалий асосларини тадқиқ қилиш ва иссиқлик бозорини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик таъминоти хизматлари соҳасида бозор муносабатларини энергия тежамкорлиги, рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш, когенерация орқали самарадорликка эришиш, рақамли бошқарувни жорий этган ҳолда хизматлар сифатини оширишнинг қўшимча имкониятлари асосланган;
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини иссиқлик энергиясини узлуксиз таъминлайдиган, жиҳозларнинг экспуатация даврини узайтирадиган, аҳолининг иссиқлик таъминоти хизматларига бўлган қўшимча харажатларини камайтирадиган, энергия самардорлиги юқори бўлган ёпиқ тизимга ўтказишнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган;
иссиқлик таъминоти хизматлари тизимида бозор муносабатларини ривожлантириш, турли ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга йўналтирилган марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг “ягона хоридор” моделидан фойдаланиш тартиби асосланган;
иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов тартиби иссиқлик таъминоти хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни аниқлаш имконини берадиган ҳамда аҳоли томонидан иссиқлик сарфини тежашга рағбат уйғотадиган терморегуляторли иссиқлик сарфи ўлчагичларини хонадонларга ўрнатиш асосида такомиллаштирилган;
иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатувчи объектларни модернизация қилишнинг давомийлик меъёрларига ва маромийлигини таъминлашга асосланган инвестициялардан оптимал ва самарали фойдаланишнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иссиқлик таъминоти хизматлар тизимини такомиллаштиришнинг назарий - услубий ва амалий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик таъминоти хизматлари соҳасида бозор муносабатларини энергия тежамкорлиги, рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш, когенерация орқали самарадорликка эришиш, рақамли бошқарувни жорий этган ҳолда хизматлар сифатини оширишнинг қўшимча имкониятлари бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг соҳада рақобатбардошликни таъминлаш, хизматлар сифатини оширишга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 3-2/20-29-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши иссиқлик таъминоти хизматлари миллий бозори рақобатбардошлигини таъминлашга ва соҳада хизматлар сифатини оширишга хизмат қилган;
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини иссиқлик энергиясини узлуксиз таъминлайдиган, жиҳозларнинг экспуатацияси даврини узайтирадиган, аҳолининг иссиқлик таъминоти хизматларига бўлган қўшимча харажатларни камайтирадиган, энергия самардорлиги юқори бўлган ёпиқ тизимга ўтказишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг «Саноат маҳсулотлари бозорларини ривожлантириш ва мувозанатлаштириш стратегияси» департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2912-сон қарорида истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш, сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 3-2/20-29-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ёпиқ тизимни такомиллаштиришга ва соҳада энергия тежамкорлигига эришишга хизмат қилган;
иссиқлик таъминоти хизматлари тизимида бозор муносабатларини ривожлантириш, турли ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга йўналтирилган марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг ягона хоридор (ЯХ) моделини амалиётда қўллаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Саноат маҳсулотлари бозорларини ривожлантириш ва мувозанатлаштириш стратегияси” департаменти томонидан тармоқдаги муносабатларни таҳлил қилишда қўлланилган ҳамда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси якуний вариантининг “Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бобида соҳадаги рақобат муҳитини янада соғломлаштириш вазифалариижросини таъминлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 3-2/20-29-сон маълумотномаси). Натижада иссиқлик таъминоти хизматлари тизимида рақобат муҳити шакллантирилиб, бозор муносабатлари ривожлантирилган;
иссиқлик таъминоти хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни аниқлаш имконини берадиган ҳамда аҳоли томонидан иссиқлик сарфини тежашга рағбат уйғотадиган терморегуляторли иссиқлик сарфи ўлчагичларини хонадонларга ўрнатиш асосида иссиқлик таъминоти хизматлари учун такомиллаштирилган тўлов тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси якуний вариантининг «Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» бобида соҳадаги устувор вазифаларижросини таъминлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 3-2/20-29-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида энергия тежамкорлигига ва аҳоли томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишига эришилган;
иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатувчи объектларни модернизация қилишнинг давомийлик меъёрларига ва маромийлигини таъминлашга асосланган соҳага жалб этиладиган инвестициялардан оптимал ва самарали фойдаланишнинг эконометрик модели Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан соҳага жалб этилаётган инвестицияларнинг оптимал дастурини ишлаб чиқишда қўлланилган ва инвестицияларнинг иқтисодий самардорлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 3-2/20-29-сон маълумотномаси). Эконометрик моделнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иссиқлик таъминоти хизматларига жалб этиладиган инвестициялардан самарали ва оптимал фойдаланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish