Sayt test rejimida ishlamoqda

Саримсаков Дониёр Хомидовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини ошириш»,08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.PhD/Iqt1739.
Илмий раҳбар: Мадраҳимов Улуғбек Абдухалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчиташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарида инновацион бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг индикаторлар тизими орқали корхоналарни инновацион бошқариш ҳолатини баҳолашнинг қуйи (0-39%), ўрта (40-79%), юқори (80-100%) даражалариишлаб чиқилган;
Андижон вилоятидаги айрим текстиль ва тўқимачилик саноати корхоналарининг инновацион салоҳияти рейтинг мезонларини (0-1,0) “инвестицион”, (1,01-1,65) “рақобатбардош” ва (1,65-2,0) “салоҳият” шкалалар бўйича баҳолаш асосланган;
вилоят саноат корхоналарига янги технологияларни устувор қўллаш ва унинг негизида рақобатбардошлик даражасини кўтариш ҳамда янги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирилиши эвазига қўшимча имкониятларни 30 фоизга оширилишига олиб келиниши асосланган;
«Нил гранит» МЧЖни инновацион фаолиятини бошқариш омиллари орқали 2021-2025 йилларга инерцион, фаол, мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
саноат корхоналарида инновацион бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг индикаторлар тизими орқали корхоналарни инновацион бошқариш ҳолатини баҳолашнинг қуйи (0-39%), ўрта (40-79%), юқори (80-100%) даражаларибўйича таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 24 августдаги 04/25-2472-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик саноати корхоналарининг инновацион бошқаруви самарадорлиги ўртача кўрсаткичи 64,2 фоизга тенглиги ҳамда инновацион бошқариш ҳолатини баҳолашнинг қуйи, ўрта, юқори даражадаги мезонлари аниқланган.
Андижон вилоятидаги айрим текстиль ва тўқимачилик саноати корхоналарининг инновацион салоҳияти рейтинг мезонларини (0-1,0) “инвестицион”, (1,01-1,65) “рақобатбардош” ва (1,65-2,0) “салоҳият” шкалалар бўйича баҳолаш асослангантаклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан фойдаланилган  (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 24 августдаги 04/25-2472-сон маълумотномаси). Натижада Rjнинг қиймати энг кичик бўлган корхона “Нил Гранит” МЧЖR1=0,64, “Digital Prime Textiles” МЧЖR2 =0,72 ҳамда “Бобур ХБК” МЧЖR3=0,75 га тенглиги аниқланган. Буларга асосланиб, “Нил Гранит” МЧЖ корхонасини рейтингини энг юқори, кейинги ўринларни мос равишда “Digital Prime Textiles” МЧЖ, “Бобур ХБК” МЧЖ корхоналар хиссасига тўғри келганлиги асосланган.
вилоят саноат корхоналарига янги технологияларни устувор қўллаш ва унинг негизида рақобатбардошлик даражасини кўтариш ҳамда янги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирилиши эвазига қўшимча имкониятларни 30 фоизга оширилишига олиб келиниши асосланган таклифидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 24 августдаги 04/25-2472-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилоятидаги саноат корхоналарида инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини 9,2 фоиз қўшимча ошириш имконияти яратилган.
«Нил гранит» МЧЖни инновацион фаолиятини бошқариш омиллари орқали 2021-2025 йилларга инерцион, фаол, мақсадли прогноз параметрлари бўйича таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан «Нил гранит» МЧЖни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясида ўз аксини топган  (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 24 августдаги 04/25-2472-сон маълумотномаси). Натижада «Нил гранит» МЧЖнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилган ҳамда малакали ходимлар улушининг салмоғини 2,3 фоизга ижобий ўзгаришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish