Қарлыбаева Гулмира Ермекбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ажиниёз асарлари тилининг семантик-стилистик хусусиятлари», 10.00.03–Қорақалпоқ тили. Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil28.
Илмий маслаҳатчи: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат универститети, DSc 27.06.2017.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Дўсимов Зарипбай, филология фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Юлдаш Маткаримович, филология фанлари доктори; Ескеева Мағрипа Қайнарбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ажиниёз шеърияти тилининг семантик-стилистик хусусиятлари, бадиий контекстдаги лексик қатламнинг лингвопоэтик моҳияти ва ижодкорнинг сўз қўллашдаги ўзига хос маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилшунослигида Ажиниёз шеърияти лингвостилистик йўналишда тадқиқ қилиниб, шоир асарлари тилининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари очиб берилган;
қорақалпоқ ёзма адабий тилининг шаклланиши ва тараққиётида Ажиниёз ижоди, айниқса, унинг сўз қўллашдаги бадиий услуби, адабий тилнинг бадиий-эстетик табиатини такомиллаштиришдаги индивидуал поэтик маҳорати, ижодий новаторлиги муҳим ўрин тутиши аниқланган;
шоир асарлари лексикасининг лингвопоэтик хусусиятларини аниқлаш асосида XIX аср қорақалпоқ поэзияси бадиий контекстининг семантик табиати очиб берилган;
Ажиниёз шеъриятида қўлланилган сўзлар мазвувий гуруҳларга ажратиб таснифланган ва шоир бадиий тилининг ўзига хослигини кўрсатувчи лексик қатламларнинг тарихий-этимологик асоси миллий анъаналарга бориб тақалиши исботланган;
шоир шеърларидаги луғавий бирликлар ўз ва ўзлашган қатламга ажратиб таснифланган ҳамда уларнинг поэтик контекст ҳосил қилишдаги функционал-семантик хоссалари белгиланган;
шоир асарларида қўлланилган синоним, антоним, омоним, архаизм ва тарихий сўзлар аниқланган ва фраземаларнинг лингвопоэтик вазифалари тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Атоқли қорақалпоқ шоири Ажиниёз асарлари тилини лингвопоэтик жиҳатдан тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ мумтоз шоирлари адабий меросидан фойдаланиб ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш ишларини амалга ошириш мақсадида «Қорақалпоғистон» телевидениесида «Сўз гавҳари» маданий-маърифий кўрсатувида диссертация материаллари оммалаштирилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси-нинг 2017 йил 25 июлдаги 01-02/305-сон маълумотномаси). Бу шоир ижодий меросининг аҳамиятини, шоирнинг бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш маҳоратини очиб беришда ёрдам берган;
диссертация натижаларидан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилаётган «Қорақалпоқ мумтоз адабиёти асарларининг 5 жилдлиги (Ф1-ФА-0-43429)», «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» мавзусидаги лойиҳа ишларини амалга оширишда, Ажиниёз асарлари тилининг луғатини тузишда (2014) муҳим манба сифатида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2017 йил 6 июлдаги 17.01.63-1-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши мазкур луғатдаги лексикографик талқинларнинг янада бойитилишига муҳим асос бўлган;
тадқиқот материаллари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бердақ Миллий музейида Ажиниёзнинг ҳаёти ва ижоди бўйича кўргазма ташкил этиш, экскурс дарсларини ўтишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 7 августдаги 1-01/586-сон маълумотномаси). Уларнинг Бердақ номидаги Миллий музейнинг ишчи дастурларига киритилиши Ажиниёз ижодиётининг поэтик хусусиятларини очиб беришга имкон яратган.