Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарапова Машҳура Азадовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ таълими тизимини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1326.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Баҳодир Шералиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими тизимини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш харажатларини шаҳар бюджетидан молиялаштириш зарурлиги исботланган;
ижтимоий харажатларни тегишли вазирликлар, хусусан умумтаълим мактаблари харажатларини Халқ таълими вазирлиги орқали ҳудудий тузилмаларни манзилли молиялаштириш  механизми асосланган;
халқ таълими тизимидаги муассасалар молиявий мустақиллигини таъминлашда мақсадли жамғарма ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
халқ таълими тизими муассасаларини узлуксиз молиялаштиришни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишнинг натижага йўналтирилган бюджет механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими тизимини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш харажатларини шаҳар бюджети ҳисобидан молиялаштиришни жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 25 декабрдаги 04/08-06-120-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 06/04-02-01-32/3116-сон маълумотномалари). Натижада, Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши жорий этилган. Тошкент шаҳрида жойлашган 69 та умумтаълим муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш(реконструкция қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 204,5 млрд. сўм маблағ сарфланган;
ижтимоий харажатларни тегишли вазирликлар, хусусан умумтаълим мактаблари харажатларини Халқ таълими вазирлиги орқали молиялаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 25 декабрдаги 04/08-06-120-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 06/04-02-01-32/3116-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида умумтаълим мактаблари харажатларини Халқ таълими вазирлиги орқали манзилли молиялаштиришга,  бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишга эришилган; 
Халқ таълими вазирлиги таркибида мақсадли жамғарма ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасимолия вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 06/04-02-01-32/3116-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент шаҳрида 12 та янги қурилган маҳаллалар учун мактаблар қуриш, 50 та мактабни реконструкция қилиш, 98 та мактабни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш мақсадида 2020 йилда 400 млрд сўм ажратилган;
Халқ таълими соҳасига давлат-хусусий шерикликни татбиқ этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 06/04-02-01-32/3116-сон маълумотномаси). Натижада бюджет маблағлари тежалган ва аҳоли сифатли таълим хизматларидан фойдаланади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish